Амфитеатр (юн. ампҳитҳеатрон – икки томонлама томоша) – 1) қадимги Юнон ва Римда оммавий томошалар, театр спектакллари кўрсатиладиган маҳобатли бино. Амфитеатр – ўртасидаги майдони эллипс шаклидаги улкан иншоот; унинг томошабинлар учун мўлжалланган қатор-қатор ўриндиқлари пастдан юқорига зина шаклида кўтарилиб боради. Амфитеатрда арклар, устунлар ва улар орасида гумбазли галереялар бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил