Amfiumalar
Амфиумалар (Ампҳиумидаэ) – думли амфибиялар туркумининг оиласи. Икки тури бор. Улар АҚШнинг шарқий қисмида тарқалган. Танаси 1 м атрофида. Оёклари ва ундаги 2-3 та бармоқлари яхши ривожланмаган. Кичкина кўзлари юпқа тери остида. 4 жуфт ички жабраси ва жабра ёриклари умрбод сақланиб қолган, умуман чала итбалиқ ҳолида бўлади. Икки тури – угорсимон амфиумалар (А. меанс) ва уч бармоқли амфиумалар (А. тридаcтйла) шолипоя ва кўлмак сувларда балчиққа кўмилиб ёки ботқоқ ерлардаги уясида яшайди. Амфиумалар – тунги ҳайвон. Турли умуртқасизлар, майда балиқлар билан озиқланади. Ёзнинг охирида 40-150 тача тухум қўяди. Итбалиғи ноябрда тухумдан чиқади. Личинкаси 4 ёшида жинсий вояга етади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |