Амфотерлик (юнонча: ампҳотерос – иккаласи; ҳар иккиси) – баъзи элемент оксидлари ва гидроксидларининг (амфолитлар деб ҳам аталади) муҳитга қараб ҳам кислота, ҳам асос хоссаларини намоён қилади. Типик амфотер бирикма сифатида сув молекуласини кўрсатиш мумкин.

Ундаги кислоталик ва асос (ишқор)лик хоссалари реаксияга киришувчи иккинчи таркибий қисм хусусиятига боғлиқ. Кучли кислоталар билан амфотерлик хоссасига эга бўлган бирикма асос ҳолида ва, аксинча, ишқорлар билан кислота ҳолида реаксияга киришади. Кучсиз борат кислота ўзидан кучлироқ ортофосфат кислота билан реаксияга киришганда асос ролини бажариб, ВРО4 тузини ҳосил қилади. Металл гидроксидларидан амфотерик алюминий, галлий, рух, қалай гидроксидларда ва бошқада учрайди. Булардан галлий гидроксиди сувдаги эритмасининг кислоталик ва асослик хоссалари жиҳатидан диссоцияланиш константалари бир-бирига деярли тенг. Органик амфотер бирикмаларга карбоксил гуруҳлари бўлган аминокислоталар мисол бўла олади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил