Amidlanish
Амидланиш – карбоксил гуруҳига кирадиган гидроксили (-ОН)нинг амин (-НҲ2) гуруҳига алмашиниши йўли билан кислоталарнинг амидлари ҳосил бўлиши реаксияси. Ҳайвонлар ва одам тўқималарида аммиакни зарарсизлантиришнинг асосий йўли сифатида физиологик нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга. Ҳайвон организмида глутамат кислота билан аспарагат кислотанинг амидланиб, глутамин ва аспарагин ҳосил бўлиши кўпроқаҳамиятли. Амидланиш мураккаб ферментатив жараён бўлиб, унда аденозинфосфат кислоталар энергиясидан фойдаланади. Ацидоз ҳолатларида моддалар алмашинувидан ҳосил бўладиган кислотали моддалар глутаминаза ферментининг таъсирида глутаминдан аммиак ажралиб чиқиши туфайли буйракда нейтралланади. У организмда катионларни асраб қоладиган ва шу тариқа қоннинг ишқор резервини камайтирмайдиган ҳимоя механизмларидан биридир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |