Amil spirtlar
Амил спиртлар – бир атомли тўйинган спиртлар. Зичлиги 814 кг/м3. Амил спиртларнинг 8 та изомери бор. Улар орасида энг аҳамиятлиси изоамил спиртдир. Одатдаги шароитда Амил спиртларнинг ҳамма изомерлари суюқ бўлади. Изоамил спирт рангсиз суюқлик бўлиб, ундан қўланса ҳид келади, қайнаш температураси 131,5°, сувда ёмон эриб, азеотроп аралашма ҳосил қилади. Органик эритувчиларда яхши эрийди. Амил спиртлар сивуха мойидан олинади. Улар синтетик усуллар билан ҳам ҳосил қилинади. Амил спиртлар сулфат кислота билан қиздирилганда оддий амил эфирлар ҳосил бўлади. Изоамил спиртнинг мураккаб эфирлари, масалан, изоамилацетат хушбўй модда. У мева эссенсиялари тайёрлашда ва лок, бўёқ ишлаб чиқаришда эритувчи модда сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |