Амилацетат — сирка кислотанниг амил эфири. Хушбўй, рангсиз суюқлик, суюқланиш температураси — 75’, қайнаш температураси 149,2°, зичлиги 875,3 кг/м3. Мол. м. 130,18. Амилацетат сирка кислота билан амил спирт консентрланган сулфат кислота иштирокида қиздирилганида ҳосил бўлади. Унинг изомери — изоамилацетат „нок эссенсияси“ номи билан ичимликлар ва қандолат тайёрлашда ишлатилади. Техникада нитроцеллюлоза учун эритувчи сифатида (киноплёнкалар, селлулоид ишлаб чиқаришда) фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил