Amilazalar
Амилазалар – углероднинг 1- ва 4-атомлари ўртасидаги глюкозид боғларини парчалаш йўли билан крахмал, гликоген ва уларга яқин полисаҳаридлар гидролизини тезлаштирувчи ферментлар. Учта хили бор: а-амилаза ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмларда учрайди; у иштирок этадиган реаксияларда асосан декстринлар ҳосил бўлади. (3-амилаза юксак ўсимликларга хос бўлиб, малтоза ва йирик молекулали декстринлар ҳосил бўлишини тезлаштиради. Глюкоамилаза ҳайвонлар кони, моғор замбуруғлари, бактериялар ва бошқаларда бўлиб, глюкоза ва декстринлар ҳосил бўлишини тезлашти-ради. Одатда полисаҳаридлар гидролизида турли Амилазалар бараварига қатнашади. Униб чиққан арпа уруғлари экстракти таъсирида крахмалнинг шакарланиши (Амилазаларнинг ферментатив таъсири)ни рус академиги К. С. Кирхгоф биринчи марта тасвир этган (1814). Амилазаларнинг физиологик аҳамияти шуки, у ҳужайралардаги полисаҳаридлар захирасини сафарбар қилади (мас, уруғ унаётганда). Овкат ҳазм қилишда ҳам амилазаларнинг аҳамияти катта; ҳайвонлар ҳамда одамнинг сўлагида ва меъда ости безининг ширасида амилазалар бор. Микроорганизмлар крахмални истеъмол қила туриб, амилазалар чиқаради. Моғор замбуруғлари билан бактериялардан олинадиган а-амилаза спирт саноатида ва нон ёпишда, глюко-амилаза эса крахмалдан глюкоза ишлаб чиқаришда қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |