Амиленлар, пентенлар – олтита изомери бўлган олефинлар қаторининг тўйинмаган углеводородлари. Оддий шароитда уларнинг ҳаммаси суюқликдир. Амиленлар алюминий хлорид таъсирида полимерланади. Сулфит ангидрид (СО2) иштирокида резинасимон ҳолга келади. Амилен полимерлари техникада кўп ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил