Amimiya
Амимия (юн. „а“ – инкор қўшимчаси, „мимос“ – тақлидчи) – истара совуқлиги, юз ифодасининг йўқолиши; бунда юзнинг соғлом кишиларга хос имо-ишораси беморларда бутунлай йўқолиб қолади. Уларнинг юз қиёфаси ички ҳиссиётлар (севинч, қувонч, қўрқинч, ҳаяжон ва ҳоказо)ни ифода этмай, доим бирдек, қотиб қолгандек, ниқоб кўринишида бўлади. Амимия шизофрения, тушкунлик ҳолати, кучли таъсир қилувчи дориларни суиистеъмол қилиш ва бошқа оқибатида юзага келади. Амимия ривожланувчи фалажлик ҳамда мия тўқималари яллиғланиши (энсефалит)нинг асосий белгиларидан биридир.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |