Амин Бахиев (1937-йил 15-май, Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани – 2014-йил 27-август) – геоботаник, эколог олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (2000). Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби. Биология фанлари доктори (1981), Қорақалпоғистон давлат педагогика институтини тугатган (1961). Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон филиали ботаника секторининг мудири (1972 – 1983), филиал Президиуми раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари (1984-йилдан), айни вақтда геоботаника лаборатория мудири, Табиий фанлар комплекс институти директори (1991-йилдан). Бахиев Амударёнинг қуйи қисмидаги ўсимликлар қопламини ўрганган ва ҳамкорликса геоботаник ҳариталар тузиш усулларини ишлаб чиққан (шу асосда „Амударё қуйи қисмининг ҳозирги ўсимликлар қоплами“ номли харита тузилган). Илмий фаолияти Орол денгизи атрофидаги ўсимликлар қопламини сақлаб қолиш ҳамда денгизнинг қуриши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга бағишланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил