Amin Hazbavi
Амин Ҳазбави
Муҳаммад Амин Ҳазбави (форсча: محمد امین حزباوی 2003-йил 6-майда туғилган) — Эронлик футбол ҳимоячиси бўлиб, Форс кўрфази Про лигасида иштирок этувчи Сепаҳан клубида ҳамда Эрон миллий футбол терма жамоасида ўйнайди[1].
Клубдаги фаолияти
Фоолад
У 2021–2022-йилги Форс кўрфази Про лигасининг 12-турида Эстегҳлал Ф.C.га қарши ўйинда Фоолад сафида дебют қилган. У ўша учрашувда Аянда Патосининг ўрнига майдонга тушган2[2].
Ал Садд
Ҳазбави 2023-йил ёзида Қатар Юлдузлар Лигасида(ҚСЛ)иштирок этувчи клубига 5 йиллик шартнома асосида қўшилган3[3].
2024-йил июл ойида Ал Садд СC унинг шартномасини бекор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бунга Ҳазбавининг Қатар миллий футбол терма жамоаси сафида о'йнаш учун фуқаролигини ўзгартириш ҳақидаги Қатар таклифини рад этгани сабаб бўлгани айтилган[4][5][6].
Сепаҳан
2024-йил июл ойида Ал Садд СC клубидан кетганидан сўнг, Ҳазбави Форс кўрфази Про лигасида иштирок этувчи Сепаҳан жамоасига қўшилган ва 3 йиллик шартнома имзолаган.
Халқаро фаолияти
Ҳазбави Эрон миллий терма жамоасидаги дебютини 2024-йил 21-март куни Туркманистонга қарши Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ўтказган[7].
Иш фаолияти статистикаси
Клуб
2026-йил 1-январ ҳолатига кўра
Манбалар
- ↑ ҳттпс://инт.соccерwай.cом/плаерс/моҳаммад-амин-ҳазбави/795852/
- ↑ ҳттпс://www.варзеш3.cом/неwс/1801138
- ↑ ҳттпс://ал-саддcлуб.cом/оффиcиал-ал-садд-сигн-ираниан-плаер-амин-ҳазбави/
- ↑ ҳттпс://www.персианфоотбалл.cом/неwс/2024/07/09/амин-ҳазбави-леавес-қсл-сиде-ал-садд/
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20240709230223/ҳттпс://х.cом/наҳуэлзн/статус/1810696285281751191
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20240709230223/ҳттпс://х.cом/прзнсоccер/статус/1810490241205117244
- ↑ ҳттпс://www.эспн.cо.ук/фоотбалл/матч/_/гамеИд/687433/туркменистан-иран