Амин Қаҳқорович Каримов (15-март 1936-йил, Бухоро – 16-март 2006-йил, Бухоро) – дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1980). Тошкент консерваториясининг ғижжак синфини тугатган (1958). Бухоро театри (1952—1953) ва Ўзбек давлат филармонияси (1955—1958) да созанда; Бухоро мусиқа мактабида (1959—1965), Термиз мусиқа билим юртида (1965—1973, 1988—1995) директор; 1973—1988-йилларда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида директор ва бош дирижёр. „Жон қизлар“ (Бойсеитов), „Севмаганга суйканма“ (Н. Халилов), „Ўжарлар“, „Момо ер“ (И. Акбаров), „Ватан ишқи“, „Нурхон“ (С. Бобоев), „Қизил дуррали нозик ниҳолим“, „Тошкентнинг нозанин маликаси“ (М. Левиев), „Майсаранинг иши“ (С. Юдаков) каби спектаклларга дирижёрлик қилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил