Amin Muhammedovich Muhammedov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Амин Муҳаммедович Муҳаммедов (1916-йил 14-апрел, Тошкент – 2000-йил 16-май) – гидротехник олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, техника фанлари доктори (1966), профессор (1968), ВАСХНИЛ мухбир аъзоси (1970). Ленинград индустриал институтини тугатган(1937). Октепа ва Фарҳод ГЕС, Шимолий Тошкент канали қурилишларида ишлаган. Ўзбекистон Фанлар академияси Иншоотлар, Сув муаммолари ва гидротехника институтларида илмий ходим, гидравлика ва лаборатория бошлиғи (1950—1961), Ўрта Осиё ирригация илмий тадқиқот институтида даре ўзанларини бо-шқариш бўлими бошлиғи (1961—1986), етакчи илмий ходим (1986—2000). М. айни пайтда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтида катта ўқитувчи, доцент, профессор (1956—2000).
Муҳаммедов илмий ишлари даре ўзанлари, уларнинг чўкинди-оқизикларини тўғонлардан ўтказиб юбориш, Амударёнинг қуйи қисмида учрайдиган дейгиш ҳодисаси ва унинг олдини олиш муаммоларига бағишланган. Сибир дарёларини Ўрта Осиёга оқизиш лойиҳасида бош каналнинг гидравлик ўлчамларини аниқлаш, сув манбаларидан оқилона фойдаланиш, Орол денгизининг экологик муаммолари масалалари ҳам унинг илмий изланишларида муҳим ўринда туради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |