Aminjon Akobirov
Аминжон Солиевич Акобиров (1930-йил 22-феврал, Бухоро) – актёр ва режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Бухоро театрида актёр (1945-1957), режиссёр (1957-1960), бош режиссёр (1960-1964), директор ва режиссёр (1964-1973 ва 1975-йилдан), Самарқанд опера ва балет театрида директор (1973-1975). Аминжон Акобиров маънавий-фалсафий руҳдаги образларнинг моҳир ижрочиси сифатида танилган: Қамбарали („Олтин кўл“), Сулаймон („Аршин мол олон“), Навоий („Алишер Навоий“), Кочкарёв („Уйланиш“) ва бошқа режиссёр сифатида „Равшан ва Зулхумор“ (К. Яшин), „Гули Сиёҳ“ (С. Жамол), „Тоҳир ва Зуҳра“ (С. Абдулла), „Менинг Бухором“ (К. Яшин), „Ватан ишқи“, (З. Фатхуллин, Ш. Саъдулла) каби асарларни саҳналаштирди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |