Аминофеноллар, аминогидроксибензоллар, гидроксианилинлар – органик бирикмалар. аминофеноллар мфотер бирикмалар бўлиб, кислота ва ишқорлар билан реаксияга киришиб, туз ҳосил қилади. Уч хил изомери бор. о-аминофеноллар, суюқланиш температураси 174°, м-аминофеноллар, суюқланиш температураси 123° ва п-аминофеноллар, суюқланиш температураси 186°. Орто- ва параизомерлар ҳавода оксидланиб жигарранг тусга киради, метаизомер эса барқарорроқдир. Аминофеноллар нитрофенол ёки нитрофенолларни қайтариш йўли билан олинади. Аминофеноллар олгингугуртли бўёқлар ва азобўёқлар ишлаб чиқаришда қўлланади. Бундан ташқари, п-аминофеноллар уларнинг ҳосилалари, масалан, метол, амидол фотографияда ишлатилади. п- ва о-аминофеноллар мўйна ҳамда жун маҳсулотларини, о-аминофенолларнинг Н-метил ҳосиласи эса сочни жигаррангга бўяшда қўлланади. м-аминофеноллар п-аминосалицилат кислота ишлаб чиқаришда оралиқ маҳсулот ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил