Aminoglikozidlar
Аминогликозидлар - органик моддалар гуруҳи бо'либ, уларнинг умумий кимёвий тузилиши о'хшаш, я'ни таркибида аминоглюкоза бо'либ, у гликозид бог' орқали аминосиклик ҳалқа билан бог'ланган. Ко'пгина аминогликозидлар антибиотиклар ҳисобланади. Кимёвий тузилишга ко'ра, аминосиклитол антибиотики бўлган спектиномицин ҳам аминогликозидларга яқин. Аминогликозидларнинг асосий клиник аҳамияти уларнинг аэроб грам-манфий бактерияларга қарши фаоллигидадир.
Та'сир механизми
Аминогликозидлар бактерия рибосомалари билан бог'ланиш ҳосил қилади ва ҳужайралардаги оқсиллар биосинтезини бузади, бу ҳужайрадаги генетик ма'лумотлар оқимининг узилишига олиб келади. Гентамицин, шунингдек, рибосоманинг 30С суббирлиги функциясини бузган ҳолда, оқсил синтезига та'сир қилиши мумкин.
Умумий хусусиятлар
Аминогликозидлар бактерицид антибиотиклардир, я'ни уларга сезгир микроорганизмларни то'г'ридан-то'г'ри о'лдиради (фақат микроорганизмларнинг ко'пайишини тормозлайиган бактериостатик антибиотиклардан фарқли равишда; мезбоннинг иммунитети уларни ё'қ қилишга дош бериши керак). Шунинг учун аминогликозидлар уларга сезгир микроорганизмлар келтириб чиқарадиган ко'пгина ог'ир инфекцияларда тез та'сир ко'рсатади ва уларнинг клиник самарадорлиги бактериостатикларнинг самарадорлигига қараганда беморнинг иммунитети жуда кам бог'лиқ. Бу аминогликозидларни чуқур иммуносупрессия билан бог'лиқ ог'ир инфексиялар, хусусан, фебрил нейтропения учун танланган дорилардан бирига айлантиради.
Аминогликозидлар асосан микроорганизмларни ко'пайиш даврида бактерицид та'сир ко'рсатади бета-лактам антибиотиклардан фарқли равишда микроорганизмларнинг ко'пайиш босқичидан қат'и назар, бактерицид та'сирга ко'рсатади, шу жумладан дам олиш босқичида бўлган микроорганизмларга ҳам. Шунинг учун аминогликозидларнинг терапевтик самарадорлиги, бета-лактамлардан фарқли о'лароқ, бактериостатик фаол антибиотикларни бир вақтда қо'ллаш билан камаймайди.
Аминогликозидларнинг та'сири мақсадли бактериал ҳужайра ичида ҳам, юқумли о'чоқдаги то'қималарда ҳам аэроб шароитларни (кислород мавжудлиги) талаб қилади. Шунинг учун аминогликозидлар анаэроб микроорганизмларга та'сир қилмайди, шунингдек, кам та'минланган, гипоксемик ёки некротик (о'лик) то'қималарда, абсесс бо'шлиқлари ва каверналарда етарли даражада самарали эмас.
Шунингдек аминогликозидларнинг бактерицид фаоллиги муҳитнинг пҲ ига жуда ҳам бог'лиқ: улар кислотали ва нейтрал муҳитда кучсиз ишқорий муҳитга (пҲ 7,5 ёки сал ко'проқ бўлганда) нисбатан сезиларли даражада кам самара беради. Шу сабабга ко'ра сийдик муҳити ишқорийлашганда сийдик ё'ллари инфексияларида аминогликозидларнинг самарадорлиги ортади, муҳит кислоталилашганда эса камаяди. Сепсисда (бактериэмияда), фебрил нейтропенияда метаболик ацидоз коррексияланса аминогликозидларнинг самарадорлиги ортади. Абсессларда, пневмонияда аминогликозидларнинг самарадорлиги етарлича бо'лмайди, чунки абсесс ва инфицирланган о'пка то'қимасида пҲ одатда кислотали (6.4-6.5) бо'лади. Аминогликозидларнинг активлиги икки валентли катионлар, хусусан калсий ва магний ионлари бўлганда камаяди. Шунинг учун аминогликозидлар остеомиелитда (чунки суяк то'қимаси калсийга бой) ва калсификацияга учраган о'чоқларда (охакланишда) етарлича самарали эмас.
Йиринглаш ва то'қималарнинг парчаланиш жарайнида ҳосил бўлган оқсиллар ва то'қималар детритининг ДНК қисмлари ҳам аминогликозидларнинг самарадорлигини пасайтиради, чунки аминогликозидлар оқсиллар билан юқори даражада бог'ланадиган дорилардир.
Аминогликозидлар ҳайвон организмлари ҳужайраларига кирмайди, шунинг учун улар ҳужайра ичидаги патогенларга та'сир қилмайди, ҳатто културада ин витро юқумли агент аминогликозидларга сезгир бўлган ҳолларда ҳам. Хусусан, аминогликозидлар шигелла, салмонеллаларга қарши самарасиз.
Аминогликозидлар классификацияси
Аминогликозидларнинг то'рт авлоди мавжуд[1] :
| 1-авлод | ИИ авлод | ИИИ авлод | ИВ авлод |
|---|---|---|---|
| стрептомицин </бр> канамицин </бр> неомицин |
гентамицин </бр> тобрамицин </бр> нетилмицин </бр> сисомисин |
амикасин | исепамицин |
Кейинги авлод аминогликозидлар гуруҳининг антибиотиклари: плазомицин.
Тарихий ма'лумотлар
Тарихий жиҳатдан биринчи аминогликозид 1944 йилда Streptomyces griseus актиномицетидан ажратиб олинган стрептомицин эди. Бу шунингдек, илк ма'лум бўлган антибиотиклардан бири бо'либ, пенициллиндан кейиниги иккинчи антибиоотик эди. Канамисин эса 1957 йилда ажратиб олинган.
Антибиотик терапияси даврининг бошида стрептомицин пенициллин билан биргаликда кенг тарқалган ва деярли назорациз қўлланган, шу жумладан, ҳозирги вақтда аминогликозид антибиотикларини тайинлаш учун ко'рсатма сифатида қаралмаган банал инфекциялар учун ҳам. Бу банал инфекциялар патогенларининг стрептомицинга чидамлилигини оширишга ва бошқа аминогликозидларга қисман кесишувчи чидамлиликнинг пайдо бо'лишига ёрдам берди.
Кейинчалик, стрептомицин о'зининг юқори ототоксиклиги ва нефротоксиклиги туфайли, шунингдек, энг кенг тарқалган патогенларга чидамлиликнинг тез ривожланиши туфайли деярли фақат сил касаллиги учун махсус кимётерапиянинг комбинацияланган режимларининг бир қисми сифатида қо'лланила бошланди, шунингдек ҳозир деярли ё'қ қилинган инфексияларда, м:о'латда қўлланади. Бошқа клиник ҳолатларда қўлланадиган аминогликозид эса узоқ вақт канамицин бо'либ қолди.
Ҳозирги вақтда асосий, энг ко'п қўлланадиган аминогликозид антибиотиклари иккинчи авлод дорилари, хусусан, гентамициндир. Канамицинни буюриш частотаси унинг иккинчи авлод дори воситаларига нисбатан юқори ото- ва нефротоксикликка эга эканлиги, шунингдек, патогенларнинг канамицинга чидамлилиги ошиши туфайли сезиларли даражада камайди.
ИИИ авлод аминогликозид амикацин ҳозир захира дори ҳисобланади, уни патогенларнинг унга чидамлилиги тарқалишини олдини олиш учун кенг ва тез-тез буюриш керак эмас. Патогенларнинг амикацинга чидамлилиги ҳали ҳам кенг тарқалмаган. Бошқа аминогликозидлар билан о'заро чидамлилик то'лиқ эмас ва ко'пинча иккинчи авлод аминогликозидларига чидамли патогенлар амикасинга сезгир бо'либ қолади. Патогенларнинг амикацинга чидамлилиги иккинчи авлод дориларига қараганда секинроқ о'сиши ҳам характерлидир. Патогенларнинг иккинчи авлод дори воситаларига, хусусан, гентамицинга чидамлилиги ҳам биринчи авлод дорилари канамицин ва стрептомицинга нисбатан секинроқ ривожланади.
Аминогликозидлар фармакокинетикаси
- ↑ „Аминогликозиды: описание фармакологической группы в Энциклопедии РЛС“. 2013-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-ноябр.