Aminoplastlar
Аминопластлар, карбамид пластиклар – синтетик смолалар асосида тайёрланган пластмассалар. Аминопластлар формалдегид билан аминогуруҳли органик бирикмаларнинг поликонденсатланиши натижасида ҳосил бўлади. Аминопластлар олишда то'лдирувчи сифатида бошқа материаллар, масалан, ёғоч қипиғи, селлюлоза ишлатилади. Аминопластларни ҳар хил рангга бўяш мумкин. Улардан тайёрланган буюмлар кучсиз кислота ва ишқорлар, сурков мойлари, спирт, ацетон, бензол, бензин, керосин ва бошқа эритувчилар та’сирига чидамли, лекин кучли кислота ва ишқор уларни парчалайди. Аминопластлар электр токини ўтказмайдиган қопловчи кошинлар тайёрлашда, турли буюмларни елимлашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |