Аминоспиртлар, аминоалкоголлар, алканоламинлар, гидроксиламинлар – таркибида амино ва окси гуруҳлари бўлган алифатик бирикмалар. Кучсиз асос хоссаларига эга бўлган мойсимон суюқликлар. Саноатда аминоспиртлар эноксибирикмаларни аммиак ёки аминлар ёрдамида аминлаш аминоспиртлар этаноламин, кир ювиш воситалари – шампун ва лосонлар, эмулгаторлар, косметик ва дори препаратлар ишлаб чиқаришда ҳамда кислоталарнинг газларини (масалан, СО2) ютувчи модда сифатида қўлланади. Баъзи алкалоидлар, масалан, эфедрин аминоспиртлар бўлиб, унинг таркибига муҳим гормон – адреналин киради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил