Амир Абдуллоҳ (17-аср) — тарихчи олим Амир Абдуллоҳ аштархоний шаҳзодалардан Искандар султоннинг топшириғи билан (419) "Жоме ат-таворих"нинг бир қисми бўлган „Тарихи Ғозоний“ асарини форс тилидан туркий тилга таржима қилган. Таржима жараёнида асарни қисқартириб, бунинг ҳисобига ўзбек хонларидан Абулхайрхон, унинг авлодлари тарихи ва Муҳаммад Шайбонийхон ҳукмронлигининг илк даври тарихини қўшган. Асар олимни рағбатлантирган султон номи билан „Искандарнома“деб номланган. Китобнинг бир қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил