Амир Чахмоқ масжиди — Эроннинг Язд устонида жойлашган бўлиб, Амир Чахмоқ ва унинг рафиқаси томонидан қурилган. Мир Жалолиддин Чахмоқ Шоҳрух Мирзонинг амирларидан бири бўлган. Амир Чахмоқ ва унинг рафиқаси Фотима Хотун Язд шаҳрида ободончилик ишлари билан машғул бўлишган, жумладан, такя, майдон, ҳаммом, карвонсарой, хонақоҳ, қандолатхоналар, совуқ сув қудуғи ва ушбу Амир Чахмоқ масжидини қурдирганлар. Масжидга ўрнатилган тош, гумбазни безатиб турган кошинлар, меҳроб ва барча бошқа безаклар жуда ҳайратланарли. Унинг улуғворлиги боис масжидни „иккинчи жом’э масжиди“ ҳам атаганлар [1].

Манбалар

  1. ↑ Мостафавий, Ҳамид. Тасвирларда Эрон бо'йлаб саёҳат, 2013, СОКҲАНВАРАН ПУБ. — 283-бет. ИСБН 978-600-9675-31-3.