Amir Fayzulla
Амир Файзулла (1945-йил 15-январ — 2020-йил 21-декабр) — ҳиндшунос таржимон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими(2000), Ҳиндистоннинг „Др. Жорж Грирсон“ халқаро мукофоти соҳиби (2020)[1][2][3].
| Амир Файзулла | |
|---|---|
| Таваллуди |
15-январ 1945-йил Ғаллаорол тумани, Жиззах вилояти |
| Вафоти |
21.12.2020-й |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | О'збек |
| Соҳаси | таржимон, ҳиндшунос |
| Машҳур ишлари |
„Маҳобҳорат“ „Мирзо Ғолибй“ „Бобур“ сериаллари |
Таржимаи ҳол
Амир Файзулла 1945 йил 15 январда Ғаллаорол тумани Қангли қишлоғида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факултетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича ҳиндшунос.Амир Файзуллани Узбекистон телевидениеси томонидан кўрсатилган “Маҳобхорат” видеофилми бутун Узбекистонга танитди, десак адашмаймиз. Бу, албатта ҳинд халқ оғзаки ижодидаги йирик достоннинг ўзбек тилига маҳорат билан ўгирилгани, асар руҳи сақлаб қолингани туфайлидир. Мазкур видеофилм таржимоннинг катта ижодий ютуғи бўлди, дейиш мумкин.
Фаолияти
- 1967-1971 йилларда Ғаллаорол туманидаги мактабларда ўқитувчи;
- 1971-1975 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муҳаррир;
- 1975-1990 йилларда „Прогресс“ нашриётида бўлим мудири;
- 1990-1994 йилларда „Халқ мероси“ нашриётида муҳаррир;
- 1994-1997 йилларда „Ўзбекистон“ радиосида таржимон;
- 1997-2020 йилларда „Жаҳон адабиёти“ журналида етакчи муҳаррир вазифаларида фаолият юритган.
Таржималари
Амир Файзулла Ҳиндистон, Суринам, Голландия, Москвада бўлиб ўтган илмий анжуманлар қатнашчиси. Ҳиндий, урду ва рус тилларидан ўзбек тилига 30дан ортиқ роман ва қисса, 400 сериядан ортиқ ҳинд филмини ўзбек тилига таржима қилди, юзлаб публицистик ва илмий-маърифий мақолалар муаллифи.
Ҳинд тилидан ўзбек тилига таржималари
„Ҳинд халқ эртаклари“, „Тўтинома“ ва „Айёр вазир“ номли ҳинд эртакларини (1990), Кришан Чандар, Яшпал, Премчанд, Бҳишам Саҳнийнинг ҳикояларини (1960-1987), „Оташ нафаслар“ (1973), „Индиранинг совғаси“ ҳикоялар тўпламларини (1989), Прем Чанднинг „Нажот“ (1976), „Жанг майдони“ (1983), „Фидойи“ (2003), „Севги инъоми“ (2007), „Нирмала“ (2016), Жагдиш Чандарнинг „Ўз уйида бегона“ (1980), Бҳишам Саҳнийнинг „Басантий“ (1997), Кришан Чандарнинг „Бир қизга минг ошиқ“ (2011) каби романлари ва Картар Сингх Дуггалнинг „Кузнинг тўлиной кечаси“ (2000)ўзбек тилига ўгирган.
Филмлар ва сериаллар
Ёзувчи ҳинд, урду ва рус тилларидан ўзбек тилига 30 дан ортиқ роман ва қисса, 400 сериядан ортиқ ҳинд филмларини таржима қилган. Амир Файзулла „Маҳобҳорат“ ва „Рамаяна“ каби машҳур ҳинд сериаллари таржимони сифатида танилган. Шунингдек, „Сангам“, „Муқаддас қасам“, „Мискинлар ҳомийси“, „Гул ва олов“, филмларини ўзбек тилига ўгирган[4].
Китоблар
Амир Файзулла ўзбек тилидан ҳиндий ва урду тилларига ҳам ўзбек адибларининг бир қанча асарини таржима қилган. Унинг урду тилида „Ўзбекистон шоирлари“ (1972), ҳинд тилида эса „Ўзбек адабиёти намуналари ҳинд тилида“ (2014) тўпламлари чоп этилган. Таржимон Увайсий ва Нодира шеърларини ҳам ҳиндчага ўгирган. Охирги йилларда Теодор Драйзернинг „Сармоядор“ асарини ўзбекчага таржима қилган[5].
Унвонлари
- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси(1984);
- „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони (2000);
- „Мустақилликнинг 25 йиллиги“ кўкрак нишони(2016);
- Тожикистон Фанлар академияси қошидаги Бадиий фанлар университетининг фахрий доктори унвони (2018);
- „Чет элда ҳиндий тилини ўқитиш, ташвиқот ва тарғибот этиш соҳасидаги муҳим фаолияти учун“ Ҳиндистон давлати ва Марказий ҳиндий тили институти томонидан доктор Жорж Грирсон номидаги халқаро мукофот (2020) билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ Амир Файзулла вафот этди
- ↑ „Амир Файзулла (1945-2020)“. 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-август.
- ↑ Амир Файзуллани билмаслигимни билдим
- ↑ ҳттпс://кҳ-даврон.уз/таг/амир-файзулла Амир Файзулла
- ↑ Амир Файзулла