Амир масжиди — Қоҳирадаги қадимги араб меъморий ёдгорлиги (642-643). А. масжидини араб саркардаси Амир ибн ал-Ос қурдирган. Мас-жид сўнгги даврларда кўп марта қайта қурилишига қарамай дастлабки ҳолатини сақлаб қолган. Ҳовли кўп устунли ай-вон билан ўралган, ўртасида фаввора бор. Устунлар устига ўрнатилган бошалари ярим доира шаклидаги равоқларни тутиб туради.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амир масжиди“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.