Амир ул-умаро (араб. أمير الأمراء — амирлар амири, олий амир) — ўрта асрларда Мовароуннаҳрда кенг тарқалган энг юқори ҳарбий унвонли амалдор. У олий бош қўмондон ҳисобланиб, бутун ҳарбий ишлар унинг қўлида бўлган. Бундан ташқари, Олтин Ўрда ва Чиғатой улусида ҳукуматнинг барча бош ижро идоралари (девонлар) ҳам Амир ул-умаро қўлида бўлган. Лекин Амир Темур ва темурийлар замо-нида Амир ул-умаро фақат бош қўмондонлик, кўп ҳолларда подшоҳ ҳудайчиси (ад’ютанти) вазифасини ўтаган.

Давлат ижро идоралари эса визири аъзам қўлида бўлган. Амир ул-умаро лик лавозими Қўқон хонлигида ами-ри лашкар, беклар беги, Туркия ва Озар-байжонда ХВИИ—ХИХ асрларда беклар беги деб аталган. Хива хонлари архивидан маълум бўлишича, саройда унга хизмат қилувчи махсус ходимлар, чунончи 35 фаррош, 80 хизматкор, 4 сайис ва 6 дарвозабон бўлган. Сарой лавозимлари ичида Амир ул-умаро Хива хонлигида нақибаан кейин келган ва унинг ма-оши 500 тиллани ташкил қилган. Бундан ташқари бир неча вило-ятнинг даромадлари Амир ул-умаро ихтиёрига берилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амир ул-умаро“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.