Аммопҳила пубесcенс

Аммофиллар, қум арилари (Ам-мопҳилиа) — кавловчи арилар оиласига мансуб арилар уруғи. Қорин бўлими узун қизғиш поячадан иборат. Тупроққа битта катакчали уя қуради. Турли капалаклар қуртларини фалажлаб уясига олиб келиб, унга тухум қўяди. Тухумдан чиққан қурти фалажланган капалак қурти билан озиқланади. 250 тури кенг тарқалган. Ўзбекистонда 15 га яқин тури маълум.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил