Ammofos
Аммофос (2Ҳ3ПО4 + 3НҲ3 = НҲ4Ҳ2ПО4 + (НҲ4)2ҲПО4) — таркибида азот билан фосфор бўлган консентрланган минерал ўғит. У асосан моноаммонийфосфат ва қисман диаммоний-фосфат аралашмасидан иборат. Донадор Аммофос таркибида камида 10% азот, кўпи билан 45% фосфор ангидрид бор. Аммофосда балласт компонентлар бўлмайди. Сувда эрийди, физик хусуси-ятлари яхши. А.ни ҳар хил тупроқларда қўллаш мумкин. Ғўзага экишдан олдин (шудгорлашда, баҳорги ҳайдашда, экиш олдидан, экиш вақтида), гуллаш олдидан ёки гуллаган вақтида солинганида ҳам самарали. Ўзбекистоннинг пахтакор хўжаликларида фосфорли ўғитлар йиллик нормасининг 80% ни А. ташкил этади, чунки у бошқа мураккаб консентрланган азотли-фосфорли ўғитларга қараганда самаралироқ. „Аммофос“ ишлаб чиқариш бирлаш-маси (Олмалиқ кимё заводи) ва Самарқанд кимё заводида ишлаб чиқарилади.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аммофос“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |