Аммоний фосфатлар – ортофосфат кислота (Н3РО4)нинг бир, икки ва уч водородли аммоний гуруҳи (НҲ4)ра алмашган тузлари. Аммоний дигидрофосфат НҲ4Ҳ2ПО4 – рангсиз, барқарор модда: 0°да 100 г сувда 25 г эрийди. Аммоний гидрофосфат (НҲ4)2ҲПО4 – беқарор модда, 70°да аммиак билан аммоний гидрофосфатга парчалана бошлайди, сувда яхши эрийди. Аммоний фосфат (НҲ4)3ПО4 – беқарор модда, 20° даёқ аммиак ажратиб парчаланади. Аммоний фосфатлар фосфат кислотани аммиак билан нейтраллаш натижасида олинади. Аммоний дигидрофосфат ўғит (қаранг Аммофос) сифатида, аммоний гидрофосфат эса озиқ-овқат ачитқилари сифатида ва металларни фосфатлаш мақсадида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил