Ammoniy nitrat
Аммоний нитрат, аммиакли селитра – рангсиз, кристалл модда, гигроскопик. Зичлиги 820 кг/м³. Суюқланиш температураси 169,6 °C, сувда яхши эрийди, бунда иссиқлик ютилади (1 г туз 1 г сувда эриганда температура 15дан −10 °C гача пасаяди). Аммоний нитрат суюлтирилган нитрат кислотага аммиак таъсир эттириш йўли билан олинади. МДҲ мамлакатларида А, Б ва В маркалари ишлаб чиқарилади. А, Б маркаси саноатда портловчи моддалар (аммонитлар) тайёрлашда ишлатилади. Аммоний нитратнинг В маркаси кўпроқ тарқалган, ҳосилдорликка кучли таъсир этувчи ўғит таркибида 34% соф азот бор. Экинларни экишдан олдин ва ўсиш даврида ерга асосий ўғит сифатида солинади, айниқса ғўза парваришида кўп ишлатилади. Аммоний нитрат юқори гигроскопик хусусиятга эга бўлганлиги сабабли сақдаш пайтида нам тортиб қотиб қолади. Шунинг учун у нам ўтказмайдиган қопларда қуруқ биноларда сақланиши керак. Аммоний нитратнинг нам ютиши ва қотишини камайтириш учун унга турли хил моддалар қўшиб, донадор ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу ҳолдаги аммоний нитрат яхши сақланади. Аммоний нитрат ўғити Чирчиқ, Фарғона, Навоий кимё комбинатларида ишлаб чиқарилади (қаранг Азотли ўғитлар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |