Аммоний персулфат, НҲ4ОСО2-О-О-СО2ОНҲ4 – рангсиз кристалл модда, сувда яхши эрийди. Кучли оксидловчи. Саноатда тўйинтирилган аммоний сулфат эритмасини электролиз усулида анодда оксидлаш йўли билан олинади. У винил бирикмаларини полимерлашда, дезинфексиялашда, оқартирувчи модда сифатида, фотографияда, органик моддаларни оксидлашда ва бошқа мақсадларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил