Ammoniylashuv
Аммонийлашув, аммонификация (аммоний ва лот. фаcио – қиламан) – азотли органик моддаларнинг аммиак ажратиб парчаланиш жараёни. Тупроқда азотли моддаларнинг кўпчилиги (99%) ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган (гумус, органик ўғитлар, ўсимликлар қолдиқлари, ҳайвонот ва микроорганизмлар қолдиқлари) ҳолда бўлади. Аммонийлашув жараёни натижасида улар ўсимликлар ўзлаштира оладиган ҳолга келади. Оқсил моддалар тупроқда чиритувчи бактериялар, шунингдек актиномицетлар ва моғор замбуруғлар таъсирида парчаланиб, аммиак ҳосил қилади. Аммиак аммонийлашув даврида пайдо бўлган оддий кислоталар билан бирга реаксияга киришиб, аммонийнинг сувда осон эрийдиган тузларини ҳосил қилади. Аммонийнинг бундай шаклдаги турларини ўсимликлар осон ўзлаштиради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |