Амнезия (юн. а – инкор қўшимчаси ва мнеме – хотира, эс) – хотиранинг бузилиши; бўлиб ўтган воқеа ва кечинмаларни эслай олмаслик ёки чала эслаш. Бош миянинг шикастланиши, тутқаноқ, қаттиқ руҳий изтироб ва бошқа сабаб бўлади; амнезиянинг қуйидаги турлари фарқ қилинади: антероград амнезия – одамнинг руҳий касалликка учрагандан кейинги ҳодисаларни эсда сақлай олмаслиги; авжланувчи амнезия – хотирада ҳеч нарса кирмаслиги; ретроград амнезия – одамнинг касал бўлишидан илгариги ўтган ҳодисаларни унутиши; фиксацион амнезия – айни вақтдаги, шунингдек яқин кунларда бўлиб ўтган ҳодисаларни хотирада сақлай олмаслик ва ҳоказо[1].

Ҳозирги кунда Амнезияни замонавий кўриниши бўлмиш „Рақамли амнезия“ (яна бир номи ГООГЛЕ эффекти) ҳам мавжуд. Ушбу амнезия қуйидагича тавсифланади.

Кутубхона ёки инсон хотирасида сақланган ҳамма нарса энди қўлимиздаги гаджет, смартфонда мавжуд. Биз ГООГЛЕдан маълумот қидириб топамиз уни идрок қиламиз, лекин ақлимиз диққатни жамлаб ва уни эслаб қолиш шарт эмас деб ўйлайди, чунки бу маълумот ҳар доим Гоогледа бор. Айнан шу нарсани психологияда рақамли амнезия ёки ГООГЛЕ эффекти дейилади. Психодиагностика каналидан олинди

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амнезия“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Психодиагностика