Amniotik qop
Амниотик қоп, шунингдек , суюқлик халтачаси[1][2] ёки мембраналар [3] деб аталади, амниотларда (амниотик қопга эга бўлган сутемизувчилар) бу қопларда эмбрион ва кейинчалик ҳомила ривожланади. Бу ривожланаётган эмбрионни (кейинчалик ҳомилани) туғилишдан бироз олдин ушлаб турадиган нозик, аммо мустаҳкам, шаффоф жуфт мембранадир . Ушбу мембраналарнинг ички қисми, амнион, амниотик суюқлик ва эмбрионни ўз ичига олган амниотик бўшлиқни ўраб олади. Ташқи мембрана, хорион, амнионни ўраб туради ва плацентанинг бир қисмидир. Ташқи томондан, амниотик қоп амниотик сариғи, аллантоис билан ва киндик йўли(киндик ипи) орқали йўлдош билан боғланган. [4]

Сариқлик халтаси (қопчаси), амнион, хорион ва аллантоис эмбриондан ташқарида жойлашган тўртта тембриондан ташқари мембраналар бўлиб, ривожланаётган эмбрионни озиқ моддалар билан таъминлаш ва ҳимоя қилишда иштирок этади. [5] Улар ҳужайранинг ички массасидан ҳосил бўлади; биринчи бўлиб сариғ қопчаси, сўнгра ривожланаётган эмбрион устида ўсадиган амнион ҳосил бўлади. Амнион пренатал ривожланиш давомида муҳим экстраэмбрион (ташқиэмбрион) мембрана бўлиб хизмат қилади. Учинчи мембрана — аллантоис, тўртинчиси — хорион бўлиб, улар тахминан эмбрион ривожланишинг дастлабки ойларида(биринчи ойдан кейин) эмбрионни ўраб олади ва охир-оқибат амнион билан бирлашиб кетади. [6]
Амниёсентез — ҳомиладорликнинг 15 дан 20 ҳафтагача бўлган ҳомила ривожланиш даврида қопдан суюқлик олинадиган тиббий процедура бўлиб, бу текширувлар хромосома аномалиялари ва ҳомила инфексияларининг пренатал диагностикаси учун ишлатилади. [7]
Тузилиши

Амниотик бўшлиқ эмбрион ва амнион ўртасидаги ёпиқ қоп бўлиб, амниотик суюқликни ўз ичига олади. Амниотик бўшлиқ амниотик бурма турли қисмларининг қўшилиши ҳисобига ҳосил бўлади, бу биринчи бўлиб сефалик экстремитада, кейин эса эмбрионнинг каудал учида ва ён қисмларида пайдо бўлади. Амниотик бурма кўтарилади ва эмбрионнинг орқа томонида бирлашиши натижасида амниотик бўшлиқ пайдо бўлади.
Ривожланиши
Иккинчи ҳафтанинг бошида ҳужайра ички массасида бўшлиқ пайдо бўлади ва у катталашиб амниотик бўшлиққа айланади. Амниотик бўшлиқнинг асоси эпибласт томонидан ҳосил бўлади. Эпибласт эпибластик диск ва трофобласт ўртасида миграция қилади. Шу тарзда эпибластик ҳужайралар эмбриобласт ва трофобласт ўртасида кўчиб ўтади. Асоси эпибластдан ҳосил бўлиб, кейинчалик эктодермага айланади, эмбриобласт ва трофобластлар ўртасидаги қолган ҳужайралар эса амниобластлар (текисланган ҳужайралар) деб аталади.Шунингдек, эктодермага айланадиган эпибластлардан баъзилари ҳам амниобластларга айланган
Амниотик бўшлиқ экстраэмбрионик мембрана деб аталадиган қобиқ билан ўралган. Бластоцистнинг имплантацияси давом этар экан, амниотик бўшлиқнинг примордиум(ривожланишнинг энг дастлабки босқичидаги орган) бўлган эмбриобластда кичик бўшлиқ пайдо бўлади. Тез орада амниоген (амнион ҳосил қилувчи ҳужайралар), амниобластлар эпибластдан ажралиб, амниотик бўшлиқни қоплайдиган амнионни ўраб олади.
Эпибласт амниотик бўшлиқнинг асосини ҳосил қилади ва амнион билан периферик равишда ривожланади.Гипобласт эса экзокеломик бўшлиқнинг юқори қисмини ҳосил қилади ва ингичка экзоэломик мембрана билан давом этади. Бу мембрана гипобласт билан биргаликда бирламчи сариқ қопчани ҳосил қилади. Эмбрион диск энди амниотик бўшлиқ ва бирламчи сариқ қоп ўртасида жойлашган. Сариқ қоп эндодермаси ҳужайралари амнион ва сариқлик қопини ўраб турган бириктирувчи тўқима қатламини — эмбриондан ташқари мезодермани ҳосил қилади.
Туғилиш
Агар туғилгандан кейин тўлиқ амниотик қоп ёки мембрананинг асосий қисмлари янги туғилган чақалоқни қоплаган бўлса, бу парда деб аталади.
Ёруғликда кўрилганда, амниотик қоп шаффоф ва жуда силлиқ, аммо мустаҳкамдир.
Чақалоқ онанинг бачадонидан ташқарига чиқарилгандан сўнг, яъни бола туғилгандан дўнг киндик ипи, йўлдош ва амниотик қоп ташқарига чиқарилади.
-
Туғилишдан кейинги текширув пайтида амниотик қоп очилди
-
Ҳомила мембраналар билан бириктирилган пласента (тасвирда чап томонидаги чеккасидан ёрилиб кетган).
Функсияси
Амниотик қоп ва унинг тўлдирилиши ҳомилани суюқлик билан таъминлайди. У киндик ипи ва ҳомила ўртасида кислород каби муҳим моддалар алмашинуви жойидир. [8] Ҳомиланинг бачадон деворлари ичида эркин ҳаракатланишига имкон беради. Сузувчанлик ҳам тақдим этилади.
Клиник аҳамияти
Чориоамнионит (хориоамнотит)- бу амниотик қопнинг яллиғланиши (чорио + амнион + -ит), одатда инфекция туфайли вужудга келади. Бу неонатал сепсис учун хавф ҳисобланади.
Туғиш пайтида, бола туғилиши учун амниотик қоп йиртилиши керак . Бу мембраналарнинг ёрилиши (РОМ) деб номланади. Одатда, у туғруқ пайтида ёки бошида тўлиқ муддатда ўз-ўзидан пайдо бўлади. Мембрананинг муддатидан олдин ёрилиши (ПРОМ) — туғруқ бошланишидан олдин содир бўлган амнионнинг ёрилиши. Амниотомия деб ҳам аталадиган сунъий мембрана ёрилиши (АРОМ) туғилишни қўзғатиш ёки тезлаштириш учун амниҳоок ёки амниcот ёрдамида клиник жиҳатдан амалга оширилиши мумкин.
Амниёсентезни амалга ошириш учун амниотик қопни понксиён қилиш керак. [9][10] Бу жуда одатий процедура, аммо жуда кам ҳолларда амниотик қопнинг инфекциясига олиб келиши мумкин. [11] Инфексиялар кўпинча вагинал йўл билан пайдо бўлади. [12]
Манбалар
- ↑ Фрешwатер, Даwн. Блаcкwелл'с Нурсинг Диcтионарй, 22 Май 2013. ИСБН 978-1-118-69087-1. Қаралди: 2016-йил 11-март.
- ↑ „Дефинитион оф БАГ ОФ WАТЕРС“ (эн). www.мерриам-wебстер.cом. Қаралди: 2021-йил 6-октябр.
- ↑ „Прематуре руптуре оф мембранес: МедлинеПлус Медиcал Энcйcлопедиа“ (эн). медлинеплус.гов. Қаралди: 2021-йил 6-октябр.
- ↑ Ларсен, WЖ. Ҳуман Эмбрёлогй, 3рд, Чурчилл Ливингстоне, 2001 — 40-бет. ИСБН 0-443-06583-7.
- ↑ Wолперт. Принcиплес оф девелопмент, Фифтҳ, Охфорд, Унитед Кингдом, 2015 — 666-бет. ИСБН 978-0-19-967814-3.
- ↑ Cарлсон, Бруcе М. „Плаcента анд Эхтраэмбрёниc Мембранес“, . Ҳуман Эмбрёлогй анд Девелопментал Биологй, 2014 — 117–135-бет. ДОИ:10.1016/Б978-1-4557-2794-0.00007-3. ИСБН 978-1-4557-2794-0.
- ↑ „Амниоcентесис“ (эн). нҳс.ук (2017-йил 20-октябр). Қаралди: 2021-йил 6-октябр.
- ↑ Жарзембоwски, Ж.А. „Нормал Струcтуре анд Фунcтион оф тҳе Плаcента“, . Патҳобиологй оф Ҳуман Дисеасе, 2014 — 2308–2321-бет. ДОИ:10.1016/б978-0-12-386456-7.05001-2. ИСБН 978-0-12-386457-4.
- ↑ Wилде, Cолин „Сампле Cоллеcтион, Инcлудинг Партиcипант Препаратион анд Сампле Ҳандлинг“, . Тҳе Иммуноассай Ҳандбоок, 2013 — 427–440-бет. ДОИ:10.1016/б978-0-08-097037-0.00029-4. ИСБН 978-0-08-097037-0.
- ↑ Cарлсон, Бруcе М. „Фетал Период анд Биртҳ“, . Ҳуман Эмбрёлогй анд Девелопментал Биологй, 2014 — 453–472-бет. ДОИ:10.1016/б978-1-4557-2794-0.00018-8. ИСБН 978-1-4557-2794-0.
- ↑ Жефферсон, Кимберлй К. „Тҳе Баcтериал Этиологй оф Претерм Биртҳ“, . Адванcес ин Апплиэд Миcробиологй Волуме 80, Адванcес ин Апплиэд Миcробиологй, 2012 — 1–22-бет. ДОИ:10.1016/б978-0-12-394381-1.00001-5. ИСБН 978-0-12-394381-1.
- ↑ Ариэл, И. „Плаcентал Патҳологиэс – Интраутерине Инфеcтионс“, . Патҳобиологй оф Ҳуман Дисеасе, 2014 — 2360–2376-бет. ДОИ:10.1016/б978-0-12-386456-7.05007-3. ИСБН 978-0-12-386457-4.