Amorf tillar
Аморф тиллар (юн. „аморпҳос“ – шаклсиз) – аффикслар билан сўз ясалиши ва сўз ўзгариши бўлмаган тиллар. Сўзлараро грамматик алоқа битишув ёки ёрдамчи сўзлар воситасида юзага чиқади. Амалда аморф тиллар камчиликни ташкил этади, аммо барча тилларда унга хос унсурлар учрайди (мас, ҳинд-европа, туркий, фин-угор ва бошқалар). Аморф тиллар га энг яқин тиллар – хитой, Ветнам, эве ва бошқа Аморф тилларда мустақил сўзлар ёрдамчи сўз вазифасида ҳам келади. Масалан, хитой тилида ге (арава), шонг (уст) сўзлари қўшилиб – гешонг (араванинг усти ёки арава устида) ҳосил бўлади. Бу хусусият тибет-бирма тилларида кучли.
| Морфологик типология | |
|---|---|
| Сўз тартиби |
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |