Amplua
Амплуа (франсузча эмплои – „касб“) бирор актёрга унинг қиёфаси, характери туфайли мос келувчи роллар умумлашмасидир. Баъзида спортчиларга нисбатан ҳам қўлланади (масалан, футболчи учун „ярим ҳимоячи амплуаси“ каби).
Амплуа – актёр имкониятларига мос тушадиган роллар туркуми. Маълум ролларга ихтисослашиш барча мамлакат театрлари тараққиёти тарихида учрайди. Амплуада ишлаш, айниқса, Шарқ театрига хос. ХВИИ-аср охирига келиб япон театри (Кабуки)да Амплуанинг 8 гуруҳи таркиб топди. Ҳинд театрида эса амплуанинг 12 гуруҳи майдонга келди. Маълум давргача амплуа ижобий рол ўйнаган. Аммо, кейинчалик амплуа тизими актёрлар ижодида қолип ва нусхаларни келтириб чиқарди, мумтоз драматургиянинг айрим асарлари амплуа доирасига сиғмай қолди. Саҳнада ҳаётни айнан акс эттириш усули майдонга келгач, амплуа тизими инқирозга юз тута бошлади. Ўзбек театрининг шаклланиш даврида актёрлик санъатида амплуа мавжуд эди. Актёрлар реалистик саҳна қонуниятларини пухта ўзлаштирган сайин турли мазмундаги ролларни ижро этишга ўтиб, амплуадан узоқлашдилар. Лекин ҳар бир актёрнинг севган роллари, ўз ижодий мавзуи бўлади, буни амплуа билан адаштирмаслик керак. Амплуа майдонларда кўрсатиладиган спектаклларда ҳамон ишлатилади. Амплуага асосланган Шарқ анъанавий театри (Япония, Хитой, Ҳиндистон) шу кунларда ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |