Amputatsiya

Ампутация (лот. ампуто – „кесиш“) бирор тана қисмининг кесиб ташланишидир. Ампутация жарроҳлик йўли билан ёки жароҳат туфайли бўлиши мумкин. Жарроҳликда ампутация саратон ёки гангрена каби йирингловчи ва тараққий этувчи касалликка чалинган мучани танадан олиб ташлаб, шу касаллик тананинг бошқа қисмларига тарқаб кетмаслиги учун қилинади. Баъзи мамлакатларда қўл-оёқ ампутацияси жиноий жазо сифатида ишлатилади. Кичик ампутациялар (бармоқ кесиш каби) айрим динларда ритуал сифатида амалга оширилади. Одамнинг регенерация қобилияти бўлмагани учун кесилган мучаларни протез билан алмаштириб, ёрдам қилиш мумкин.
Ампутация (лотинча: ампутатио – кесмоқ) – қўл-оёқнинг периферик қисмини ёки бирор аъзони, мас, сут бези, тўғри ичак, бачадонни батамом ёки қисман кесиб ташлаш операцияси, гангрена, оғир шикастланиш ва бошқа ҳолларда қўлланади. Қўл-оёқ ёки унинг бир қисмини бўғимдан ажратиб олиб кесиб ташлаш экзартикуляция деб аталади. Ампутация қадимдан маълум. Ҳозирги замон тиббиёти жароҳатнинг йиринглаб яллиғланишига йўл қўймайдиган бир қанча чораларни кўради. Ампутация кенг тарқалган усулдир. Ампутацияда қўл-оёқнинг кесмай қолдирилган бўлаги қимирлайдиган 444 ва протезланадиган (ясама қўл ёки оёқ қўйиладиган) бўлиши назарда тутилади[1].
АМПУТАCИЙА(лотинча ампутаре) – сόзидан келиб чиққан бўлиб, „кесиб ташлайман“ деган маънони билдиради. Оёқ ёки қўлнинг ампутасияси, оёқ ёки қўлнинг периферик қисмини маълум масофада кесиб олиб ташлашдир. Оёқ ёки қўлнинг дистал қисмини бўғим сатҳида олиб ташлаш эса экзартиқўляcия деб аталади. Аммо „ампутаcия“ атамаси ички аъзонинг периферик қисми эки улар бутунлай олиб ташланганда ҳам қόлланилади.
Кўрсатмалар
Кўп ҳолларда ампутация бемор хаётини сақлаб қоладиган бирдан-бир чора бўлиб ҳисобланади. Ампутасия қилишга хаётий кόрсатмалар: оёқ-қўлнинг хавфли ўсмалари, уларнинг йирик қисмлари гангреналари, оёқ-қўлнинг шикастланиши туфайли узилиб кетиши, микроблар интоксикацияси ва аммилоидозлар оқибатида даво кор қилмайдиган ва бемор ҳаётига хавф соладиган маҳаллий инфексион жараён, оёқ-қўл оғир шикастланади. Оғир шикастланишда бирламчи жароҳатлар, айниқса оёқ ёки қўлнинг жонсизланиши ва иккиламчи кўрсатмалари фарқладанади. Шунга кўра,шикастланишлар туфайли қилинадиган ампутациялар ҳам бирламчи ва иккиламчи ампутацияларга бўлинади. Ҳаётий кўрсатамлар йўқлигига қарамасдан, ампутациялар оёқ, ёки қўлдан мутлақо фойдаланиб бўлмаганда, бу аъзолар халақит берадиган, ортиқча қўпол бўлиб қолганда, тўғрилаб бўлмайдиган оёқ қўл деформацияларида, оғир ва даволанмайдиган нейрографик зарарланишларда, шунингдек, оёқ қўлнинг энг дистал бўлимлардаги қуроқ гангреналарда ҳам қилинади .
Аломатлари
Сурункали йирингли жараёнлар, деформациялар, фалажлик, суяклар сили ва хавфли ўсмалар туфайли қилинадиган операcияларга кечиктирилган ампутациялар дейилади. Такрорий ампутациялар (реампутация) ампутаcия қилинган оёқ ёки қўлнинг кесилган жойи оғирлиги, шакли ўзгарган ва протез қўйишга яроқсиз бўлсагина бажарилади .
Даволаш
Бирламчи ампутация бемор даволаш муассасасига олиб келинган заҳоти ёки шикастланиш содир бўлгандан кейинги 2–5 соат ичида ўтказилади.
Иккиламчи ампутация анча кеч яъни етти кун ичида қилинади. Агар олинган шикаст аввалига ампутация қилишга эхтиёж туғдирмаса, ҳатто кейинчалик қўлланган даволаш чораларига қарамасдан бемор ҳаёти учун хавфли бўлган асоратларига, масалан, анаэроб инфексияга келгандагина ўтказилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |