Амр Дияб (1961-йил 11-октябр — ҳозиргача) — мисрлик қўшиқчи, бастакор ва актёр бўлиб, энг машҳур араблар Топ 30 талигидан жой олган.

Амр Дияб
Таваллуди 1961-йил 11-октабр
Жанрлар арабча поп, инглизча поп
Фаолият йиллари 1983–ҳозиргача
Фуқаролиги Миср
Амплуа Қўшиқчи, бастакор ва актёр
Веб-сайт амрдиаб.нет

Ҳаёти

Амр Дияб(арабча عمرو عبد الباسط عبد العزيز دياب) Мисрнинг Порт-Саид шаҳрида ўртаҳол мусулмон оиласида дунёга келган. 1986-йилда Қоҳира санъат академиясининг мусиқа йўналишини тамомлаб, бакалавр дипломини қўлга киритган. 1994-йилда мисрлик актриса Шарин Реда билан турмуш қурган. Ҳозирда 4 нафар фарзанди бор.

Фаолияти

Унинг „Я Ториқ“ деб номланган илк мусиқий албоми 1983-йилда мухлисларга тақдим этилган. Шундан сўнг унинг „Ғонний мин қолбик“(1984), „Я ҳалва“(1985), „Ҳала ҳала“(1986), „Ҳабиби“(1991), „Нур ул-айн“(1996), „Аллим қолбий“(2003), „Аллайла“(2013) ва „Саҳрон“(2020) каби албомлари чиққан. Амр Дияб охирги албомини "Я ана я ла"ни 2021-йилда тамомлаган. Бундан ташқари Амр Дияб бир қанча киноларда ҳам рол ижро этган. Қуйида уларнинг номи ва суратга олинган йили келтирилади:

  • „Сажийнатани“ 1988-йил;
  • „Афарийт“ 1990-йил;
  • „Айс крим фий жлим“ 1992-йил;
  • „Доҳк ва лаъб“ 1993-йил

Дискографияси

  • „Я Ториқ“(1983)
  • „Ғонний мин қолбик“(1984)
  • „Ҳала ҳала“(1985)
  • „Ҳабиби“(1986)
  • „Нур ул-айн“(1991)
  • „Аллим қолбий“(2003)
  • „Аллайла“(2013)
  • „Саҳрон“(2020)
  • „Я ана я ла“(2021)

Мукофотлари

1996-йилда „Нур ул-айн“ албоми туфайли Жаҳон мусиқа мукофотини қўлга киритган. Айнан шу мукофот билан 1997-2001-2007-2014-2020-йилларда қайта-қайта тақдирланган. 2009-2010-йилларда эса Африканинг мусиқа бўйича таъсис этилган 6 та мукофотига эришган. 2016-йилга келиб дунё бўйича энг кўп мукофотга эга бўлган қўшиқчи сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилган.

Манбалар

  1. амрдиаб.нет
  2. Амр Диаб Wорлд (архив)
  3. Амр Дияб ИМДбда

Ҳаволалар

„Эгйпт’с мегастар Амр Диаб то перформ ливе ин Риядҳ он Фебруарй 24“ (21-феврал 2022-йил). Қаралди: 10-декабр 2022-йил.