Амр ибн Жамуҳ (арабча: عمرو بن جموح‎‎) – Ислом динининг сўнгги пайғамбари Муҳаммаднинг ансорий саҳобаси ва Бани Салама қабиласининг бошлиғи. Амр ибн Жамуҳ Уҳуд жангида вафот этган[1].

Амр ибн Жамуҳ
Таваллуди
Вафоти Ҳижрий 625-йил 19-март
Уҳуд, Саудия Арабистони
Турмуш ўртоғи Уммул-Муавваз Ҳинд
Болалари Муавваз ибн Амр
Муоз ибн Амр
Халлод ибн Амр
Отаси Жамуҳ

Биографияси

Амр ибн Жамуҳ Бани Салама қабиласининг бошлиғи бўлган. Унинг „Манаф“ деган махсус бути бор эди. Мус'аб ибн Умайр Мадинага пайғамбар алайҳиссаломнинг элчиси бўлиб келганида Амр ибн Жамуҳнинг тўрт ўғли ва унинг хотини Уммул-Муавваз Ҳиндларнинг барчаси Исломни қабул қиладилар. Ўғиллари Ақоба бай’атида пайғамбарга бай’ат берган 70 саҳобадан бўлишган. Ўша пайтда Амр ибн Жамуҳ олтмиш ёшда бўлган ва фарзандларининг исломни қабул қилишларидан қўрқарди. Бир куни унинг ўғли Муоз ибн Амр отасига „Фотиҳа“ сурасини ўқиб бергани унинг ислом динига бўлган қизиқишини уйғонади. Унинг ўғиллари ва уларнинг дўсти Муоз ибн Жабал Манафни ахлатхонага яширинча ташлаш режасини ўйлаб топадилар. Амр ибн Жамуҳ ўз бутини ахлатхонадан топгач, жуда хафа бўлиб, бутни у ердан олиб, яхшилаб тозалаб, жойига қайтариб қўяди. Бир неча кун унинг ўғиллари ва уларнинг дўстлари Манафни қайта-қайта ахлатхонага ташлашда давом этадилар. Амр ибн Жамуҳ Манафга қилич қўйиб, бутдан ўзини ҳимоя қилишни сўрайди. Кейин эса у бутни ахлатхонада яна бир бор кўргач, хатосини тушуниб етади. Ибн Жамуҳ тақводор мусулмон кишига айланади ва Уҳуд жангида қатнашишни истайди, лекин унинг ўғиллари, айниқса, Амрнинг бир оёғи ногиронлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг урушда иштирок этишига йўл қўйишмайди. Амрнинг ўзи ҳам жангга рухсат берилгунга қадар пайғамбарга урушга бориш учун шикоят қилади ва шаҳид бўлгунга қадар жанг қилади.

Уҳуд жангида шаҳид бўлганлар ювиб покламайди, зирҳ ва чарм кийимлари ечиб ташланиб, дафн қилинади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳарам Амр ибн Жамуҳ билан бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати туфайли бир қабрга дафн қилинади.

Манбалар

  1. ↑ „Амр ибн ал-Жамуҳ“. 2009-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 25-сентябр.