Amrillo Inoyatov
| Амрилло Шодиевич Иноятов | |
|---|---|
Амрилло Шодиевич Иноятов | |
|
| |
|
Мансаб даври 2024-йил 9-январдан – ҳозиргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
|
Мансаб даври 2022-йил 28-декабрдан – 2024-йил 4-январгача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Абдулла Арипов |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Беҳзод Мусаев |
| Вориси | Асилбек Худоёров |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1979-йил 13-ноябр Бухоро |
| Дини | Ислом[манба керак] |
| Илмий унвони | тиббиёт фанлари доктори, профессор |
| Мукофотлари |
|
Амрилло Шодиевич Иноятов (13-ноябр, 1979-йил, Бухоро, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек шифокори ва давлат арбоби, 2022-йил 28-декабрдан[1] 2024-йил 4-январгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири. 2020-йилнинг июлидан 11-ноябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари[2]. 2021-йил январ ойидан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори[3][4]. 2024-йил 9-январда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланган[5].
Биографияси
1979-йилда Бухоро шаҳрида туғилган.
2001-йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган.
2001—2002 — Бухоро давлат тиббиёт институти Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида кичик илмий ходим.
2006—2008 — Бухоро давлат тиббиёт институти жарроҳлик стоматология кафедраси ассистенти.
2008—2009 — Бухоро давлат тиббиёт институти жарроҳлик стоматология кафедраси мудири — бир вақтда фан ва янги технологиялар кафедраси мудири.
2009—2010 — Бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факултети декани — бир вақтнинг ўзида жарроҳлик стоматология кафедраси мудири.
2010—2012 — Бухоро давлат тиббиёт институти жарроҳлик стоматология кафедраси мудири — академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлимининг сиртқи бўлими бошлиғи.
2012—2014 — Бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факултети декани.
2014—2015 — Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиали стоматология факултети декани.
2015—2016 — Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиали директори.
2016—2017 — Бухоро давлат тиббиёт институти стоматология факултети декани.
2017—2020 — Бухоро давлат тиббиёт институти ректори.
2020-йил июл-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.
2020-йил 3-ноябрдан 2022-йил 28-декабргача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари[6][7].
2021-йилдан ҳозирги вақтгача ЖССТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори[8].
2022-йил 28-декабрдан - 2024 йил 4 январгача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири.
2024 йил 9-январдан Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланган[9].
Танқидлар
2023-йил 6-февралда шифокорларнинг шароитини яхшилаш коррупсиянинг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифга Амрилло Иноятовнинг „Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади“ мазмунидаги фикри ижтимоий тармоқларда турли эътирозларга сабаб бўлган. Антикоррупсия агентлиги бунга муносабат билдириб, „Мазкур таклиф тизимда коррупсиявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади“, — дея баёнот берган[10][11].
Илмий фаолияти
2020-йилдан „Wорлд Медиcине Жоурнал“ таҳрир ҳай’ати раиси[12].
„Туғма лаб ва танглай ёриғи бўлган ёш болаларнинг иммунитет тизимининг ҳолати“[13], „Туғма лаб ва танглай ёриғи бўлган болаларда иммун медиаторлари даражаси“[14] (2012), „Метал-керамика ва сирконий протезлар билан протезлаш пайтида периодонтал тўқималарнинг структуравий ва функционал ўзгаришларини қиёсий баҳолаш“ (2020) каби илмий мақолалар муаллифи.
Мукофотлари
1-даражали „Саломатлик“ ордени билан мукофотланган.
2023-йил 14-январда тиббий та’лимни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Туркия Соғлиқ билимлари университетининг фахрий профессори унвони берилди[15].
Оиласи
Отаси — Иноятов Шоди Шодиевич (1954-йилда туғилган).
Онаси — Истатова Мунира Истатовна.
Уйланган, икки фарзанди бор.
Турмуш ўртоғи — Иноятова Нилуфар Раҳматовна, пластик жарроҳ, дерматолог ва косметолог (1981-йилда туғилган).
- Қизи — Шодиева Малика Амриллоевна (2008-йилда туғилган).
- Ўғли — Иноятов Азизхўжа Амриллоевич (2014-йилда туғилган).
Манбалар
- ↑ „Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди“. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.
- ↑ „Назначен первый заместитель министра здравоохранения“ (ру). УзДаилй.уз. Қаралди: 2022-йил 13-ноябр.
- ↑ Оиc Ирcиcа. „Cонференcе: “Тҳе Легаcй оф Абу Али ибн Сина: Wестерн анд Эастерн Сcиэнтисц’ Аппроачес”“ (эн). ИРCИCА.орг (2022-йил 16-август). Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
- ↑ „WҲО натионал cоунтерпарт анд натионал течниcал фоcал поинц“ (эн). WҲО.инт. Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
- ↑ „Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди“. Узрепорт.неwс. Қаралди: 9-январ 2024-йил.
- ↑ „Назначен замсоветника президента по вопросам молодежи, науки и спорта“ (ру). Газета.уз (2020-йил 17-июл). Қаралди: 2022-йил 13-ноябр.
- ↑ уза.уз. „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ (уз). Уза.уз (2021-йил 25-август). Қаралди: 2022-йил 13-ноябр.
- ↑ „Ҳоме“ (эн). www.wҳо.инт. Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
- ↑ „Амрилло Иноятов янги лавозимда иш бошлади“. кун.уз. Қаралди: 9.1.24.
- ↑ „"Бемор берган маблағни э’тироф этиш мамлакат сиёсатига зид" — Антикоррупсия агентлиги жамоатчилик кенгаши ССВ раҳбарининг таклифига муносабат билдирди“.
- ↑ „Амрилло Иноятов шифокорларнинг фуқаролар томонидан рағбатлантирилишини ёқлади. Антикоррупсия агентлиги бунга муносабат билдирди“.
- ↑ „Эдиториал Боард“ (эн). Wорлд Медиcине Жоурнал (2020).
- ↑ Состояние иммунной системы детей раннего возраста с врожденной расщелиной губы и неба (эн) // Медиcал анд Ҳеалтҳ Сcиэнcе Жоурнал. — 2012.
- ↑ „Тҳе левел оф медиаторс оф иммуне респонсе ин инфанц wитҳ cонгенитал cлефт лип анд палате“ (эн). Опен Аccесс Либрарй. Қаралди: 2022-йил 1-декабр.
- ↑ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркия университети фахрий профессори бўлди
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Амрилло Иноятовга тегишли иқтибослар мавжуд. |
