Амрита Шер-Гил (1913-йил 30-январ – 1941-йил 5-декабр) – венгер ва ҳинд рассоми. У ХХ аср бошидаги энг буюк авангард аёл рассомлардан бири ва замонавий ҳинд рассомчилигининг асосчиси сифатида танилган. Ёшлигидан расм чизишга қизиққан Шер-Гил саккиз ёшидан бошлаб рассомчилик дарсларига қатнашган. 1932-йилда 19-ёшида „Ёш қизлар“ картинаси билан танилган. Шер-Гил ўз асарларида халқнинг кундалик ҳаётини тасвирлаган.

Амрита Шер-Гил

Шер-Гил (1936-йил)
Таваллуди 30-январ 1913-йил
Вафоти 5-декабр 1941-йил(1941-12-05)
(28 ёшда)
Лоҳур, Панжоб
Касби Рассом
Миллати Венгрия қироллиги
Турмуш ўртоғи
Виктор Эган (турм. 1938)

Шер-Гил бутун умри давомида турли мамлакатларга, жумладан, Туркия, Франсия ва Ҳиндистонга саёҳат қилган, асосан ижод намуналарида мустамлакачиликдан олдинги ҳинд санъати услублари ва замонавий маданиятдан фойдаланган. Шер-Гил ХХ аср Ҳиндистонининг машҳур рассоми ҳисобланиб, унинг мероси Бенгал уйғониш даври ижодкорлари билан бир хил даражада туради. У шунингдек китобхон ва пианиночи эди.

Ҳаёти ва Ижоди

Амрита Шер-Гил 1913-йилнинг, 30-январида Венгрия қироллигининг Будапешт шаҳрида туғилган[1][2][3][4]. Унинг ота-онаси биринчи марта 1912-йилда Мария Антуанетта Лоҳурга ташриф буюрганида учрашишган[3]. Унинг онаси Ҳиндистонга Маҳаража Ранжит Сингҳнинг набираси малика Бамба Сутҳерланднинг ҳамроҳи сифатида келган[5][6]. У ҳинд тарихшунос олими Эрвин Бактайнинг жияни эди. Болалигининг кўп қисмини Будапештда ўтказган[3]. Оилада икки фарзанд бўлган, синглисининг исми Индира Сундарам. Ёшлигида моделлик учун уй хизматкорларини мажбурларган[7][8].

1922-йил Амрита Шер-Гил синглиси билан

Унинг оиласи Венгрияда молиявий муаммоларга дуч келган. 1921-йилда унинг оиласи Ҳиндистоннинг Шимла шаҳридаги Суммер Ҳилл шаҳрига кўчиб ўтди ва Шер-Гил кўп ўтмай пианино ва скрипка чалишни ўрганишни бошлади[7]. Тўққиз ёшида у синглиси Индира билан бирга Шимла шаҳридаги Малл Роуддаги Шимланинг Гаиэтй театрида концертлар ва спектаклларда рол ўйнади[9]. Шер-Гил дастлаб Хал Беван-Петмандан, кейинчалик Уитмаршдан санъат бўйича расмий дарслар олди[3]. Шимлада Шер-Гил яхши шароитда яшаган. Болалигида у ўзини атеист деб эълон қилгани учун католик мактаби Исо ва Марям монастиридан ҳайдалган[3][10].

1932-йил

Ўн олти ёшида Шер-Гил онаси билан Парижда тасвирий санъат бўйича таълим олиш учун Европага кетди, аввалига Пиэрре Ваиллент ва Луcиэн Симон қўл остидаги Гранде Чаумиèре академиясида (у ерда Борис Таслицкий билан учрашди) ва кейинчалик Écоле дес Беаух-Арцда[11][12]. У ўз устози Люсен Симон таъсирида ва Таслицкий каби рассом дўстлари ва севгилиси билан ишлаган. Уни Паул Céзанне, Паул Гаугуин ва Амедео Модиглиани каби Европа рассомларининг ижод намуналари илҳомлантирган. 16 ёш бўлишига қарамасдан у Парижда қатъият билан ижод қилган. 1931-йилда Шер-Гил муддат Юсуф Али Хон билан унаштирилган, аммо унинг амакиваччаси ва кейинчалик эри Виктор Эган билан ҳам ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалгани сабаб тўй бўлмаган[13][14] .

Вафоти

1941-йилда, 28 ёшида, Лаҳорда ўзининг биринчи йирик яккахон кўргазмаси очилишидан бир неча кун олдин, Шер-Гил оғир касал бўлиб, комага тушиб қолди[15][16]. Кейинчалик 1941-йилнинг 5-декабр тунида вафот этди ва ўзидан кўплаб асарлар мерос қилиб қолдирди[17]. Унинг ўлими сабаби аниқланмаган. Аборт ва ундан кейинги перитонит унинг ўлимининг эҳтимолий сабаблари деб тахмин қилинган[18]. Шер-Гилнинг онаси шифокор эри Эганни уни ўлдирганликда айблаган. Унинг ўлимидан бир кун ўтиб, Британия Венгрияга уруш эълон қилган ва Эган душман сифатида қамоққа олинган. Шер-Гил 1941-йилнинг 7-декабрида Лаҳорда дафн этилган[19].

Номини абадийлаштириш

Деҳлидаги Амрита Шер-Гил номидаги кўча

Шер-Гилнинг аёллар қисматини тасвирлаш санъати Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар аёллари учун маёқ ролини олди[20]. Ҳиндистон ҳукумати унинг асарларини Миллий санъат хазинаси деб эълон қилди ва уларнинг аксарияти Ню-Деҳлидаги Миллий замонавий санъат галереясида сақланади[21][22][23].

2013-йилда УНЕСCО Шер-Гил таваллудининг 100 йиллигини нишонлади[24]. Шер-Гилнинг ҳаёти Амрита Чоwдҳурйнинг замонавий ҳинд романи „Факинг Ит“ нинг асосий мавзуси бўлган[25]. Салман Рушдининг 1995-йилда ёзилган „Тҳе Моор’с Ласт Сигҳ“ романидаги Аурора Зогоибй образи Шер-Гилдан илҳомланиб яратилган[26]. 2016-йил 30-январда Гоогле компанияси унинг 103 ёшини Гоогле Доодле билан нишонлади[27]. 2018-йили Мумбайдаги Сотҳебй’с ауксионида унинг „Кўкдаги кичкина қиз“ картинаси савдода рекорд даражадаги 18,69 кронга сотилган. У 1934-йилда, унинг Шимла шаҳрида яшайдиган 8 ёшли амакиваччаси Бабитнинг портрети эди[28].

Галерея

Манбалар

  1. ↑ Греат Миндс (Wайбаcк Мачине сайтида 27 Новембер 2020 санасида архивланган), Тҳе Трибуне, 12 Марч 2000.
  2. ↑ „Будапест Диарй“ (2010-йил 20-сентябр). 2012-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Тҳе Индиан Фрида Каҳло“ (эн). Телеграпҳ.cо.ук. 2019-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  4. ↑ „Револутион персонифиэд“ (эн). Чристиэ'сс. 2021-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  5. ↑ Канг, Канwаржит Сингҳ. „Тҳе Принcесс wҳо диэд ункноwн“. Тҳе Сундай Трибуне (2009-йил 20-сентябр). 2011-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 13-март.
  6. ↑ Сингҳ, Кҳушwант. „Ҳамари Амрита“ (2006-йил 27-март). 2013-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Гоогле'с Доодле Ҳоноурс Амрита Шер-Гил. Ҳере Аре 5 Тҳингс Ёу Шоулд Кноw абоут Ҳер“ (эн-УС). Тҳе Беттер Индиа (2016-йил 30-январ). 2021-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  8. ↑ Он Амрита Шер-Гил: Cлаиминг а Радиант Легаcй Бй Нилима Шеикҳ
  9. ↑ Амрита Шергилл ат сикҳ-ҳеритаге (Wайбаcк Мачине сайтида 23 Фебруарй 2020 санасида архивланган). Сикҳ-ҳеритаге.cо.ук (30 Жануарй 1913).
  10. ↑ Жоши, Шриниwас. „А бриллиант паинтер wитҳ а бразен лифестйле“. Тҳе Трибуне (2020-йил 18-январ). 2024-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-июл.
  11. ↑ Арчивес 'Амрита Шергил' прожеcт (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Жануарй 2009 санасида архивланган) www.ҳаусдеркунст.де.
  12. ↑ Амрита Шер-Гил профиле ат (Wайбаcк Мачине сайтида 15 Оcтобер 2012 санасида архивланган). Индианартcирcле.cом.
  13. ↑ Сингҳ, Рани. „Ундисcоверед Амрита Шер-Гил Селф-Портраит Анд Раре Индиан Эмералд Банглес Уп Фор Ауcтион“. Форбес. 2021-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  14. ↑ Саркар, Сониа „А лифе нот со гай“. Телеграпҳ Индиа. 2018-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-июн.
  15. ↑ „Греат суccесс ин а шорт лифе | Тҳе Будапест Тимес“ (эн-УС). будапесттимес.ҳу. 2016-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  16. ↑ „Амрита Шер-Гил: Тҳис Ис Ме, Инcарнатионс: Индиа ин 50 Ливес – ББC Радио 4“. ББC. 2019-йил 31-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  17. ↑ Сингҳ, Н Иқбал (Жулй 1975). "Амрита Шер-Гил". Индиа Интернатионал Cентре Қуартерлй 2 (3): 216. 
  18. ↑ Трутҳ, Лове анд а Литтле Малиcе, Ан Аутобиограпҳй бй Кҳушwант Сингҳ Пенгуин, 2003. ИСБН 0-14-302957-6.
  19. ↑ „Ҳамари Амрита“ (2006-йил 27-март). 2013-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  20. ↑ „Сад Ин Бригҳт Cлотҳес“ (2013-йил 28-январ). 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-феврал.
  21. ↑ Амрита Шер-Гил ат (Wайбаcк Мачине сайтида 26 Марч 2019 санасида архивланган). Cултуралиндиа.нет (30 Жануарй 1913).
  22. ↑ Амрита Шер-Гилл ат (Wайбаcк Мачине сайтида 4 Април 2019 санасида архивланган). Мапсофиндиа.cом.
  23. ↑ „Натионал Галлерй оф Модерн Арт, Неw Делҳи“. www.нгмаиндиа.гов.ин. 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  24. ↑ „Амрита Шер-Гил ин Парис | Магяр Мűвéсзети Акадéмиа“ (эн-УС). www.мма.ҳу. 2019-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 14-май.
  25. ↑ Чоwдҳурй, Амрита В.. Факинг Ит – Амрита В Чоwдҳурй. Ҳачетте Индиа, 7 Аугуст 2012. ИСБН 9789350094051. Қаралди: 2013-йил 5-феврал (2021-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган). 
  26. ↑ "Амрита Шер-Гил: А Селф-Портраит ин Леттерс анд Wритингс", эд. Виван Сундарам, Тулика Боокс, 2010.
  27. ↑ „Амрита Шер-Гил'с 103рд Биртҳдай“. Гоогле (2016-йил 30-январ). 2021-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 1-июн.
  28. ↑ „Сотҳебй'с Мумбаи ауcтион: Амрита Шер-Гил'с 'Тҳе Литтле Гирл ин Блуэ' фетчес реcорд бид оф ₹18.69 cроре“ (2018-йил 30-ноябр). 2019-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-феврал.

Адабиётлар