Amudaryo
Амударё (тарихий манбаларда: Окс, Оксус, Оксос, Жайхун, Ўкуз, Балх, Вахш, Амул) — Туркистон ўлкасидаги энг серсув, йирик дарё. Дарё узунлиги 2400 км, дарё делтаси 534 739 км². Амударё ҳозирги Тожикистоннинг Помир тоғи этакларидаги Панж ва Вахш дарёларининг бирлашувидан бошланиб Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркманистон ҳудудларидан ўтади ва тобора қуриб бораётган Орол денгизига қуйилади.
| Амударё | |
|---|---|
| форсча: آمودریا | |
Амударё делтасининг самодан кўриниши | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 2 400 |
| Ҳавзаси | Орол денгизи |
| Сув сарфи | 2 525 м³/с |
| Сув оқими | |
| Қуйилиши | [[йўқ, авваллари Орол денгизига қуйилар эди]] |
| Жойлашуви | |
ирмоқлар | |
| Давлат | Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон |
Номи
Тарихий манбаларда Амударё турли халқлар томонидан фарқли номлар билан аталган. Юнон, лотин ва ўрта аср Европа манбаларида дарё Окс, Оксус ёки Оксос, араб манбаларида эса Жайхун шаклида тилга олинган. Маҳаллий халқлар дарёга дастлаб Ўкуз, Балх ва Вахш, кейинчалик эса Амул номини берган[1]. „Окс“ номининг этимологияси борасида олимлар турли хулосаларга келган. В. В. Бартолд ва Б. Ғофуров ушбу номни сув худоси Вахш (Охшо) билан боғласа, С. П. Толстов, Я. Ғ. Ғуломов ҳамда Ҳ. Ҳасанов уни қадимги туркий тилдаги „дарё“ маъносини англатувчи „ўқуз“ сўзининг фонетик варианти деб ҳисоблайди[2]. Дарёнинг қадимий номларидан бири бўлган „Жайхун“ номи қадимги турк тилидаги „жой“ ва „хун“ сўзларидан келиб чиққан бўлиб, „хунлар яшайдиган жой“ деган маънони билдиради. Ушбу топоним Эфталийлар (Оқ хунлар) давлати ҳамда Турк хоқонлиги даврида кенг қўлланган[3].
Флора ва фаунаси
Амударё водийси ва делтаси тўқай ландшафти билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда Амударёнинг қуйи оқимидаги тўқайларда 61 турдаги тўқай ўсимликлари мавжуд. Булардан тўқай ўсимликларининг асосий гуруҳига туранғил, тол (5 тур), жийда (1 тур), юлғун, чинғил, клематис, госпел, қизилмия киради. Тўқайларнинг бута зонасини асосан доимий тупроқ намлиги ва шўрланиш жараёни билан боғлиқ турлар билан қопланган. Булар юлғун, ажириқ, олабута эшакшўра, парнолистник, кермек, оқбош, қорабарак ва турли шўралардир.
Амударё сувларида тақир, қушқўнмас, Орол мўйловдори, лаққа балиқ, лешч, чехон, ўткир қанот, оқ амур, кумуш сазан учрайди.
Дарё қирилиб кетиш арафасида турган эндемик Амударё катта куракбурунларининг ягона яшаш ҳавзаси ҳисобланади.
Бадайтўқай ва бошқа тўқайларда шоқол кўп учрайди. Буталар орасида бўрсиқ яшайди, вақти-вақти билан қамиш мушуги ва тулки учраб туради. Тўқайлардаги ҳашаротхўрлар қулоқли типратикан ва ола кўрсичқон яшайди. Кемирувчилардан толай қуён ва уй сичқончаси жуда кўп; ламел тишли каламуш, кундузги гербил ва бошқалар кенг тарқалган. Туёқли ҳайвонлардан тўқайнинг барча қисмида ёввойи чўчқа, Бадайтўқайда бухоро буғуси яшайди. Тўқайларда чўл калкўзи ва нақшли илон кўп учрайди. Қирғоқ четларида ўқилон, дашт агамаси ва Ўрта Осиё тошбақаси яшайди. Амударё делтасида ва кўллар яқинида сув илони бор.
Тарихи
Амударё қуйи ва ўрта тўртламчи даврда Қорақум чўли орқали ўтиб, Каспий денгизига қуйилган, тоғлардан сув оқими билан келтирилган оқизиқларнинг ётқизилиши натижасида қумлар таркиб топган. Бу ҳақда Абу Райҳон Беруний „Амударё тарихи“ асарида ёзиб қолдирган. Юқори тўртламчи даврда Амударё ҳозирги ўзани бўйича оққан. Милоддан аввалги 10-минг йилликдан 2-минг йилликкача Хоразм ботиғини ва қисман Сариқамиш ботиғини тўлдирган. Оқимининг бир қисми жанубга оқиб, ҳозирги Ўзбўй ўзанини вужудга келтирган ва Каспий денгизига қуйилган. Шу даврда Сариқамиш бўйи делтаси таркиб топган. Милоддан аввалги 3—2-мингйилликлар орасида Амударё ҳозирги Туямўйин қисиғидан шимолга, Оқчадарё ўзанидан оқиб Орол денгизига унинг жануби-шарқидан қуйилган ва Оқчадарё делтаси таркиб топган. Милоддан аввалги 2—1-мингйилликларда Амударё ҳозирги йўналишда, яъни Орол денгизига жанубдан қуйила бошлаган. Милоддан аввалги 1-мингйилликнинг ўртасида ҳозирги Оролбўйи Амударё делтаси (Оролбўйи делтаси) вужудга кела бошлаган. Ўша вақтдан Амударё Орол денгизига қуйилмоқда. Баъзан оқимининг бир қисми Сариқамиш кўлига ҳам бориб турган. ХИИИ асрда мўғул босқинчиларининг Хоразм давлатига ҳужуми вақти (1220)да Амударёнинг чап қирғоғидаги дамба ва тўғонлар бузиб ташланган, натижада Амударё суви яна Довдан ва Дарёлиқ қуруқ ўзанлари орқали Сариқамиш ботиғига оққан. Кейинроқ тўғон ва дамбалар тиклангач, Амударё яна аввалги ўзани орқали Орол денгизига қуйила бошлаган. ХИВ асрда ўзаро урушлар сабабли қирғоғидаги иншоотлар бузилган, сув яна Сариқамишга оққан, Ўзбўй ўзанида сув ҳатто Каспий денгизига йўналган. ХВИИ аср бошида Амударёнинг чап қирғоғидаги тўсиқлар яна қайта тикланиши билан сув эски ўзани орқали оқа бошлаб, ХВИИИ-ХИХ асрларда баъзан оқимнинг бир қисми Сариқамишга оққанлиги тарихий манбаларда қайд этилган.
Совет Иттифоқи 1920-йиллар бошида ҳукмрон кучга айланди ва Амир Олимхонни Бухородан қувиб чиқарди. Кейинроқ босмачилар ҳаракатини бостириб, Иброҳимбекни ўлдиради. Туркманлар, тожиклар ва ўзбеклардан иборат бўлган марказий осиёликларнинг кўп сонли қочоқ аҳолиси Афғонистон шимолига қочиб кетди[4]. 1960—1970-йилларда советлар Ўрта Осиё текислигидаги кенг пахта майдонларини суғориш учун Амударё ва Сирдарёдан фойдалана бошладилар. Бу вақтгача дарёлардаги сув қишлоқ хўжалиги учун ишлатилган, аммо бу катта миқёсда бўлмаганди. Қорақум канали, Қарши канали ва Бухоро канали ирригация тизимларининг энг йирикларидандир. 1970-йилларда Совет-Афғон уруши пайтида совет қўшинлари Термиз орқали Афғонистонга бостириб кириш учун водийдан фойдаланганлар. 1990-йилларда Совет Иттифоқи қулади ва Марказий Осиё Амударё ҳавзаси ичида ёки қисман жойлашган кўплаб кичикроқ давлатларга бўлиниб кетди[5].
Совет Иттифоқи даврида Қирғизистон ва Тожикистон ёзда Амударё ва Сирдарёдан сувини Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан баҳам кўрадиган ресурсларни тақсимлаш тизими ўрнатилди. Бунинг эвазига Қирғизистон ва Тожикистон қишда қозоқ, туркман ва ўзбек кўмири, газ ва электр энергиясини олган. Совет Иттифоқи қулагандан кейин бу тизим парчаланиб кетди ва Марказий Осиё давлатлари уни тиклай олмадилар. Нотўғри инфратузилма, ёмон сув бошқаруви ва эскирган суғориш усуллари муаммони янада кучайтирди[6].
Географияси
Амударё юқори қисми Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасидан оқади, узунлиги 2540 км (Ваҳжир — Воҳондарё билан бирга), ҳавзасининг майдони қарийб 465 минг км², шундан 227,3 минг км² сув тўплайдиган тоғли қисмига тўғри келади. Амударё Афғонистонда Ҳиндукуш тоғларининг шимолий ёнбағридан 4950 метр баландликдаги музликдан бошланади; Воҳондарё Помирдаги Зўркў чиқиб келадиган Помир дарёси билан қўшилгандан кейин Панж деб аталади. Панжга ўнгдан Ғунт, Бартанг, Язғулом, Ванж, Қизилсув ирмоқлари келиб қўшилади, ниҳоят, энг йирик ва серсув ирмоғи — Вахш дарёси қўшилгандан сўнг Амударё номини олади; бу қисмида унга яна чапдан Қундуздарё, ўнгдан Кофарнихон, Сурхондарё қўшилади. Шерободдарё суви эса Амударёга аҳён-аҳёнда етиб боради, ундан ғарбдаги Кўҳитангдарё суви ҳам йўл-йўлакай суғоришга сарф бўлади. Сурхондарё қуйилгандан кейин Амударёга то Орол денгизига етгунча 1200 кмдан зиёд масофада бошқа ирмоқ қўшилмайди. Зарафшон билан Қашқадарё эса Амударёнинг қадимги ирмоқлари бўлиб, уларнинг суви бутунлай суғоришга сарфланади. Амударёнинг асосий сув режими унинг юқори, тоғли қисмида шаклланади. Бу жойда Амударё тор, баъзан чуқур ва нишаби катта ўзандан оқади. Ўзан ўрта ҳисобда ҳар бир кмга 4 метрдан (айрим жойларда эса 10 метрдан ҳам кўп) пасайиб боради. Шу туфайли дарё жуда тез оқади, оқимнинг тезлиги 4-6 м³/сек. Дарё водийси ҳам тор, у Помир тоғ системасига кирувчи тик кўтарилган қояли тоғларни айланиб ўтади. Тоғ ораларидан жўшқин ирмоқлар келиб қўшилади. Водий эни 3-4 кмдан ошмайди, баъзи жойлардагина учрайдиган қайирлар кўпинча тўқайзор. Қизилсув, Вахш, Кофарниҳон, Сурхондарё қуйиладиган жойларда дарё водийси кенгайган ва бу ерларда оқинди жинслардан таркиб топган террасаларда деҳқончилик қилинади, баъзан террасалар қалин тўқайзорлардан иборат. Амударё Сурхондарё қўшилгандан сўнг текисликдан оқа бошлайди ва тахминан Каркидан Питнаккача бўлган оралиқни дарёнинг ўрта оқими деб ҳисоблаш мумкин. Дарё текисликка чиққач, Қорақум ва Қизилқум чўлларидан ўтиб, Орол денгизига қуйилади. Ўрта қисмида ўзаннинг ўртача кенглиги 1500 метр. Дарёнинг текисликдан оқувчи қисмида нишаби кам (ҳар бир кмга 0,2-0,3 метр). Дарё оқимининг тезлиги катталигидан (2-3 м/сек) ўзан ва қирғоқларини муттасил емиради, шу сабабли ўзан доимо ўзгариб туради. Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимида, айниқса, Хоразм воҳаси ва Қорақалпоғистонда (Урганч, Элликқал’а) қирғоқларнинг ўпирилиш ҳодисаси — дейгиш кузатилади. Кейинги даврда дарё ўзанининг ювилиши ҳам кузатилмоқда. 1990-йиллардан Амударё қуйи оқими Туямўйин сув омбори орқали бошқарилгач, бу ерларда дейгиш ҳодисасининг таъсири бироз пасайди. Қишда дарёнинг юқори оқимида асосан қирғоққа яқин жойлари музлаб, шовуш ҳосил бўлади ва қисқа муддат муз оқади, Карки шаҳри яқинида қиш қаттиқ келган йиллари эса 10-15 кун давомида дарё ёппасига музлайди. Чоржўй шаҳри ва ундан қуйида дарёнинг ёппасига музлаши ундан ҳам узоқроқ давом этади. Нукус шаҳридан қуйида эса дарё деярли тўрт ой давомида бутунлай музлайди. Эрта баҳорда айниқса, ўзан кескин бурилган ва тор жойларда муз тиқилиб сув сатҳи кескин кўтарилади ва баъзан тошқинга сабаб бўлади. Текисликда Амударё водийсининг эни 10- 15 км бўлиб, айрим жойларда 20-25 кмга етади. Водий кенгайган жойда учта терраса вужудга келган. Дарёнинг паст тоғлар орасидан ўтган жойларида водийнинг эни 350-380 метрдан ошмайди. Питнак яқинида Туямўйин, ўрта оқимида Дулдулҳатлаган ва Элжик қисиқлари бор. Текислик қисмида дарёнинг ҳар иккала соҳилида қумгилдан таркиб топган, эни 2-3 км келадиган қайирлар учрайди. Амударёнинг қуйи оқими Питнак яқинидаги Туямўйин қисиғидан то Орол денгизига қадар боради, қуйи оқимининг узунлиги 500 км, шундан 325 км Нукус билан Орол денгизи оралиғига — дарёнинг ҳозирги делтасига тўғри келади. Амударё серсув дарё, музлик ва қорлардан сув олади, ҳавзасида 1000 га яқин музлик (шу жумладан, Ер куррасидаги энг катта тоғ-водий музлиги — Федченко музлиги) бор. Сув йиғиш ҳавзасида катта майдонларни қор далалари эгаллаган.
Хўжаликда фойдаланилиши
Амударё ҳавзасида жойлашган мамлакатларнинг сувга бўлган талабини эътиборга олган ҳолда мавжуд сув бойликларини ўзаро тақсимлайди (чунки ҳар йили ҳавзаларда турли миқдорда сув ресурслари вужудга келади). Ўрта Осиё давлатлари ва Қозоғистон сув хўжалигини мувофиқлаштириш давлатлараро комиссияси ҳам Амударёдан фойдаланиш билан шуғулланади. Амударё ҳавзаси улкан гидроэнергетика ресурсларига эга. Жами гидроэнергетика ресурслари 63,2 миллион. кВт ни ташкил қилади. Ҳавза бўйича мазкур гидроэнергетика ресурсларининг 29,8% Панж, 38% Вахш, 5,6% Кофарниҳон, 3,0% Сурхондарё, 1,0% Қашқадарё, 5,4% Зарафшон, 17,1% Амударё ҳавзаларига тўғри келади. Ҳозиргача Амударё ҳавзасидаги гидроэнергетика ресурсларининг фақат 2%дан зиёдроқ қисми амадда фойдаланилмоқда. Ишга туширилган гидроиншоотларнинг энг каттаси Вахш дарёсининг Пулисангин дарасида қурилган Норак сув омбори ва ГЕСдир. 60-йилларгача Амударёда сув транспорти кенг йўлга қўйилган эди. Лекин, кейинги йилларда Чоржўй — Қўнғирот темир йўлини қуриш ҳамда автомобил йўллари тармоқларининг ривожланиши, айни вақтда дарёнинг саёзланиши натижасида умумий юк ташишда Амударё сув транспортининг ҳиссаси кескин камайиб кетди[7].
Туркманободдан мунтазам юк ташилади. Амударё яқинида Урганч, Нукус, Термиз шаҳарлари, шунингдек, Амударё қўриқхонаси жойлашган.
Амударёнинг сувлари бутунлай суғориш учун сарфланади. Ўзбекистон суғориладиган майдонларда жаҳон пахта ҳосилининг 10-20 фоизини беради. Аммо суғориш туфайли йилнинг кўп қисмида сувлари Орол денгизига етиб бормайди, бу эса иккинчи денгизнинг қуриб кетишига олиб келди. Дунёдаги энг йирик канал — Қорақум Амударё сувининг 45% га яқинини олади; Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудини суғорадиган Аму-Бухоро машина канали ҳам Амударёдан чиқарилади. Бу каналлар ва Амударё бўйлаб (Туркманистонда) улкан пахта ва буғдой майдонлари чўзилган. 1950-йиллар бошида Нукус шаҳридан бошланиб, Ўзбой каналидан фойдаланишга мўлжалланган Бош Туркман каналини қуриш ҳам кўзда тутилган эди, лекин бу режа амалга оширилмаган. 2020-йилдан дарёнинг Афғонистон шимолидан ўтган қисмида улкан Қўштепа канали қурилмоқда; унинг узунлиги 285 км, эни 100 метр бўлиши тахмин қилинмоқда[8]. Тожикистон экспорт қиладиган электр энергиясини ишлаб чиқариш учун дарё ва унинг ирмоқларида (айниқса, Тожикистонда) кўплаб тўғонлар қурилган.
Қуйи оқимларда балиқ овланади. Илгари Амударёнинг эндемик куракбуруни тутилган бўлса, ҳозир у йўқ бўлиб кетиш арафасида.
Амударёнинг Сариқамиш делтаси
Амударёнинг Сариқамиш делтаси Туркманистон шимолида жойлашган, Амударёнинг қадимги делтаси бўлиб, дарёнинг қуйи оқимидан бошланиб, Сариқамиш кўлига чўзилган текисликдир. Бу қадимги деҳқончилик ва суғориладиган ҳудудда, милоддан аввалги ВИ асрда қадимги Хоразм давлати вужудга келган жой. Х аср охиридан ХВИ аср охиригача Хоразмнинг маркази. Ҳозирги вақтда Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятининг табиий-географик табиий раёнларидан бири ҳисобланади[9].
Қўштепа канали
2022-йил март ойидан бери Афғонистон шимолида Амударёдан сув оқимини йўналтириш учун узунлиги 285 км бўлган Қўштепа канали қурилиши давом этмоқда[10]. Ўзбекистон каналнинг қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатишидан хавотирда билдирди[11]. Шунингдек, канал Орол денгизи фалокатини янада оғирлаштириши кутилмоқда ва 2023-йилда Ўзбекистон расмийлари Толибон билан канал бўйича музокаралар ўтказган[12]. Планет Лабс томонидан тақдим этилган суратлар 2022-йил апрелидан 2023-йил февралигача 100 км дан ортиқ канал қазилганини кўрсатади[13]. Толибон томонига кўра, ташаббус 550 000 гектар чўлни қишлоқ хўжалиги ерларига айлантириши кутилмоқда[13].
2023-йил январ ойида Шинжон Марказий Осиё нефт ва газ компанияси (CАПЕИC) Афғонистон Толибон ҳукумати билан Амударё ҳавзаси томонида газ қазиб олиш учун 720 миллион долларлик тўрт йиллик инвестиция шартномасини имзолади. Келишувга кўра, Афғонистон ҳукуматига 25 йиллик муддати давомида ижара учун фойданинг 15% тўланади[14][15][16][17][18][19][20][21][22]. Хитойликлар бу ҳавзани дунёдаги учинчи йирик потенсиал газ кони деб билишади[22].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амударё“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амударё“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (О-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Амударё“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ж-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ Талибан анд Талибанисм ин Ҳисториcал Перспеcтиве, М Назиф Шаҳрани, чаптер 4 оф Тҳе Талибан Анд Тҳе Cрисис оф Афгҳанистан, 2008 Ҳарвард Унив Пресс, эдитед бй Роберт Д Cреwс анд Амин Тарзи
- ↑ Павловская, Л. П. „Фишерй ин тҳе Лоwер Аму Даря Ундер тҳе Импаcт оф Ирригатед Агриcултуре“. Каракалпак Бранч. Аcадемй оф Сcиэнcес оф Узбекистан. Қаралди: 2010-йил 9-феврал.
- ↑ Интернатионал Cрисис Гроуп. „Wатер Прессурес ин Cентрал Асиа (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-05-20 санасида архивланган)“, CрисисГроуп.орг. 11 Септембер 2014. Ретриэвед 6 Оcтобер 2014.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Бешеная сушка: талиби добивают главную реку Централной Азии. Гиганцкий арик может спровоцироват „водную войну“ // Известия, 29 марта 2023
- ↑ „Велаяты Туркменистана/Академия наук Туркменистана“ (ру). сcиэнcе.гов.тм. 2022-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июн.
- ↑ „Узбекистан пурсуэс диалогуэ wитҳ Афгҳанистан он фраугҳт cанал прожеcт“. Эурасианет (2023-йил 24-март). Қаралди: 2023-йил 26-март.
- ↑ Сафаров, Илёс „"Толибон"ни Ўзбекистон учун фожиали канални қуришдан тўхтатиб бўладими? — экспертлар билан суҳбат“ (Узбек). Кун (2023-йил 10-феврал). Қаралди: 2023-йил 26-март.
- ↑ Дуффй, Сеамус „Wҳат Афгҳанистан'с Қош Тепа Cанал Меанс фор Cентрал Асиа“. Тҳе Дипломат (2023-йил 19-апрел). Қаралди: 2023-йил 18-май.
- ↑ 13,0 13,1 „Тҳе Талибан аре диггинг ан энормоус cанал“. Тҳе Эcономист (2023-йил 16-феврал). Қаралди: 2023-йил 26-март.
- ↑ Ҳойт, Cонрад. „Чинесе cомпанй сигнс оил эхтраcтион деал wитҳ Талибан“. Wашингтон Эхаминер (2023-йил 6-январ).
- ↑ „Тимес оф Индиа“. Беннетт, Cолеман & Cо. Блоомберг (2023-йил 6-январ).
- ↑ „Афгҳанистан'с Талибан администратион сигнс оил продуcтион деал wитҳ Чина“. Вердиcт Медиа Лимитед. Оффшоре Течнологй (2023-йил 6-январ).
- ↑ Гул, Аяз. „Талибан Сеал Афгҳан Оил Деал Wитҳ Чина“. Воиcе оф Америcа (2023-йил 5-январ).
- ↑ Мадҳок, Дикша; Попалзаи, Эҳсан; Попалзаи, Масоуд. „А Чинесе cомпанй ҳас сигнед ан оил эхтраcтион деал wитҳ Афгҳанистан'с Талибан“. Cабле Неwс Нетwорк. Wарнер Брос. Дисcоверй (2023-йил 6-январ).
- ↑ Яwар, Моҳаммад Юнус. „Афгҳанистан'с Талибан администратион ин оил эхтраcтион деал wитҳ Чинесе cомпанй“. Реутерс (2023-йил 5-январ).
- ↑ „Афгҳанистан сигнс оил эхтраcтион деал wитҳ Чинесе cомпанй“. Ал Жазеэра Медиа Нетwорк (2023-йил 6-январ).
- ↑ Ҳоскинс, Петер. „Талибан анд Чина фирм агреэ Афгҳанистан оил эхтраcтион деал“. ББC (2023-йил 6-январ).
- ↑ 22,0 22,1 СЕИБТ, Сéбастиан. „Поурқуои ла Чине се лаиссе тентер пар ле пéтроле дес Талибан“ (фр). Франcе24 (2023-йил 10-январ).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Alfavit boʻyicha daryolar
- Oʻzbekistondagi daryolar
- Oʻzbekiston geografiyasiga oid chala maqolalar
- Amudaryo
- Surxondaryo viloyati daryolari
- Buxoro viloyati daryolari
- Xorazm viloyati daryolari
- Qoraqalpogʻiston daryolari
- Turkmanistondagi daryolar
- Chegara daryolari
- Lebap viloyati
- Xatlon viloyati daryolari
- Javzjon daryolari
- Balx daryolari
- Qunduz daryolari
- Oʻzbekiston va Turkmaniston chegarasi
- Afgʻoniston-Oʻzbekiston chegarasi
- Afgʻoniston va Turkmaniston chegarasi
- Afgʻoniston va Tojikiston chegarasi