Амур (русча: река́ Аму́р) — Шарқий Осиёдаги дарё, Шилка ва Аргун дарёлари қўшилишидан ҳосил бўлади. Амур лимани ва Сахалин қўлтиғи орқали Охота денгизига қуйилади. Узунлиги 2824 км, Аргун ирмоғи бошидан эса 4440 км. Ҳавзасининг майдони 1855 км². Амур юқори оқимида баланд тоғлар орасидан, ўрта ва қуйи оқимида эса пасттекисликлардан ўтади. Амурга 10600 катта-кичик сой ва 61400 га яқин кўл қўшилади. Амур асосан ёзги-кузги мус-сон ёмғирларидан сув олади. Ёзги мус-сон ёмғирлари даврида дарё тўлиб оқади, баъзан тошади. Асосий ирмоқлари: Зея, Бурея, Амгун (чапдан), Сўнгари, Уссури (ўнгдан). Ўртача сув сарфи Богородское қишлоғида 10900 м³/сек (максимали 40000 м³/сек, минимали 611 м³/сек). Амур ноябр бошидан май бошигача музлайди. Энг катта сув тошқинлари 1897, 1928 ва 1956-йилларда бўлган. Амур ирмоқлари билан Узоқ Шаркдаги энг катта транспорт маги-страли ҳисобланади. Амурда кема қатнайди. Амурда 100 га яқин балиқ тури бор, улардан 20 тури эндемик. Асосий овланадиган балиқ турлари: амур осётри, белуга, тай-мен, оқ амур, сазан, лаққа балиқ, олабуға ва бошқа

Амур
Тавсиф
Узунлиги 2 824
Майдони 1 855 000 км²
Сув сарфи 12 800 м³/с
Жойлашуви
Давлат

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.