Amur viloyati
Амур вилояти — Россия Федерацияси таркибидаги вилоят. 1932-йил 20-октабрда Хабаровск ўлкаси таркибида ташкил этилган. 1948-йил 2-августдан алоҳида Амур вилояти Майдони 363,7 минг км². Аҳолиси 10690300658 минг киши (1993), асосан руслар, украинлар; шунингдек белоруслар, эвенклар, якутлар яшайди. Шаҳарликлар 68%. Амур вилоятида 10 та шаҳар, 33 та шаҳарча бор. Маркази — Благовешченск шаҳри Амур вилояти Амур дарёси ҳавзасида. Шимолида Становой тизмаси (энг баланд нуқтаси 2312 метр) билан ўралган. Тукурингра, Жугдир, Турана, Жагди тизмалари, Юқори Зея, Зея-Бурея текисликлари ва Амур-Зея платоси бор. Олтин, темир рудаси, ко'мир, каолин, оҳактош, кварс қумлари конлари, минерал булоклар мавжуд. Амур вилояти иқлими кескин континентал. Муссон таъсири остида. Январнинг ўртача температураси — 24°дан — 33° гача, июлники 18 — 21°. Йилига ўртача 450 — 800 мм ёгин тушади. Энг катта дарёлари: Амур, унинг ирмоқлари — Зея, Бурея. Тупроги асосан қўнғир ўрмон тупроги, бир қисми подзоллашган, жанубида қорамтир тупрокдар. Амур ҳудудининг 65% ўрмон. Амур вилояти ҳудудида Зея ва Хинган қўриқхоналари жойлаш-ган. Кон қазиш (олтин, кўмир), ўрмон, ёғочсозлик, электротехника, машина-созлик, озиқ-овқат саноати тармоқлари бор. Зея ГЕС ишлаб турибди. Бурея ГЕС қурилмоқда (1993).Амур вилояти — Узоқ Шарқнинг энг йирик қишлоқ хўжалиги раёни. Ғалла экинлари (буғдой, сули, арпа), соя, картошка, сабзавот етиштирилади. Гўшт-сут чорвачилиги, асаларичилик, бугучилик, даррандачилик ривожланган. Овчилик билан шуғулланилади. Ҳудудидан Транссибир темир йўл ва Байкал — Амур темир йўл магистрали ўтади. Амур, Зея, Бурея дарёларида кема қатнайди[1].
Узоқ Шарқ федерал округининг таркибига киради. Шимолдан Саҳа республикасига (Ёқутистон), Шарқда Хабаровск о'лкасига, жануби-шарқдан Яҳудий автоном вилоятига ва гарбдан Забайкал о'лкасига. Жанубдан Хитой билан cегарадош.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |