Amursana
Амурсана (1722 — 1757) — Монголияда 1755 — 1758 йиллардаги манжурларга қарши миллий озодлик кураши раҳбарларидан бири. Жунғор (ойрат) хонлигидаги мулкдорлардан, ўрта ҳол ойрат аристократ оиласидан. Галдан Серенхон (1727 — 1745) вафотидан сўнг тахтни эгаллаш учун ҳаракат қилган, бироқ бошқа даъвогарларнинг қаршилигига дуч келиб, Пекинга қочган. Монгол озодлик ҳаракатининг сўнгги ўчоғи — Жунғор (ойрат) хонлигини тугатишдан манфаатдор бўлган манжурлар сулоласи Амурсанага ёрдам бериш ниқоби остида Жунғорияга катта армия юборган ва мамлакатни босиб олган (1755). Манжурлардан алданганига ишонч ҳосил қилган Амурсана Халха ва Жунғориядаги манжурларга қарши кўтарилган озодлик ҳаракатига қўшилган ва Жунғорияда амалда унинг раҳбари бўлган, Халхадаги қўзғолонни бошқарган Чингунжаб билан бирга ҳаракат қилган. Уч йиллик озодлик кураши натижасида қўзғолон 1758-йил манжурлар томонидан шафқациз бостирилган. Монгол халқи икки асрдан ортиқ манжурлар асорати остида қолган. Амурсана 1757-йил Россия ҳудудига қочиб ўтган ва бир оз вақтдан сўнг чечак касалидан вафот этган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |