Amyobalar
| Амоэба | ||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Амоэба протеус | ||||||||||||
| Биологик классификация | ||||||||||||
| ||||||||||||
Турлари
| ||||||||||||
| ||||||||||||
Синонимлари
| ||||||||||||
| ||||||||||||
Амёбалар (Амоэбида) — сохта оёқлилар синфига мансуб бир ҳужайрали умуртқасиз ҳайвонлар туркуми (айрим манбаларда синф). Баъзи амёбанинг диаметри 20 мк ча; йирик амёба (Амоэба протеус) 700 мк келади. Амёбалар чучук сувларда, нам тупроқ ва қумда яшайди. Денгизларда ҳам бор. Амёбанинг қаттиқ қобиғи бўлмайди, шу сабабли уларнинг гавда шакли доим ўзгариб туради, сохта оёқлари билан силжийди. Баъзи амёбалар хивчин чиқаради. Амёбалар бактериялар, майда сувўтлар ва ҳоказо билан овқатланади.
Ноқулай шароитда амёбалар гавдаси юмалоқланиб, қаттиқ қобиқ ҳосил қилади ва систага айланади. Айириш вазифасини қисқарувчи вакуомар бажаради. Амёбалар, асосан, иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди. Амёбаларнинг бир қанча турлари одам ва ҳайвонлар организмида паразитлик қилади. Асосий турлари: эркин яшовчи оддий амёба (Амоэба протеус) ва одам ичагида паразитлик қилувчи ичбуруғ амёбаси (А. ҳистолитиcа).
- ↑ Борй де Саинт-Винcент, Ж.Б.Г.М. (1822-1831). Артиcле "Амиба". Ин: 'Диcтионнаире cлассиқуэ д'ҳистоире натурелле пар Мессиэурс Аудоуин, Исид. Боурдон, Ад. Бронгниарт, Де Cандолле, Даудебард де Фéрусаc, А. Десмоулинс, Драпиэз, Эдwардс, Флоуренс, Геоффрой де Саинт-Ҳилаире, А. Де Жуссиэу, Кунтҳ, Г. де Лафоссе, Ламоуроух, Латреилле, Луcас филс, Пресле-Дуплессис, C. Прéвост, А. Ричард, Тҳиéбаут де Бернеауд, эт Борй де Саинт-Винcент. Оувраге диригé пар cе дерниэр cоллаборатеур, эт данс леқуэл он а ажоутé, поур ле портер ау нивеау де ла сcиэнcе, ун гранд номбре де моц қуи н'аваиэнт пу фаире партиэ де ла плупарт дес Диcтионнаирес антéриэурс. 17 волс. Парис: Рей эт Гравиэр; Баудоин фрèрес, вол. 1, п. 260, [1].