Анıткабир — Туркиянинг пойтахти Анқара шаҳрининг Çанкая туманида жойлашган Туркиянинг биринчи президенти Мустафа Кемал Ататüркнинг қабри жойлашган майдон. Меъморлари Эмин Онат ва Орҳан Арда бўлган ушбу мажмуанинг қурилиши 1944-йил 9-октабр куни бошланиб, 1953-йил октабрда тамомланган. 1953-йил 10-ноябр, Мустафа Кемал Ататüркнинг вафот этган кунида расмий очилиш маросими ўтказилган. Мажмуа турли иншоотлар ва ёдгорликлардан, хусусан, биринчи президент мақбарасидан, шунингдек, Тинчлик парки (Барış Паркı) деб номланган ўрмонли ҳудуддан иборат[1].

Анıткабир

Туркиянинг биринчи президенти Мустафа Кемал Ататüркнинг мақбараси Анıткабирнинг кўриниши
Умумий маълумот
Мақоми Мақбара
Шаҳар Анқара
Мамлакат Turkiya bayrogʻi Туркия
Координаталар 39°55′30″Н 32°50′13″Э / 39.92500°Н 32.83694°Э / 39.92500; 32.83694
Қурилиши бошланган 1944-йил 9-октабр
Қурилиши тугаган 1953-йил 10-ноябр
Эгаси Туркия қуролли кучлари бош штаби
Бошқа ўлчамлари 72 × 52 × 17 м (мақбара биноси)
Техник ҳолати
Материал Бетон, мармар ва оҳактошли туф
Бинонинг ички майдони 750.000 м2
Дизайн ва конструксия
Меъмор Эмин Онат
Орҳан Арда
аниткабир.цк.тр

Президент Мустафа Кемал 1938-йил 10-ноябр куни вафот этганидан сўнг, унинг жасади Анқарада бирор мақбара қурилгунга қадар Туркия этнография музейида сақланиши эълон қилинди. Мақбара қурилиши керак бўлган ҳудудни аниқлаш учун ҳукумат томонидан алоҳида комиссия тузилди. Тайёрланган ҳисоботга кўра, Республика Халқ партияси депутатлар гуруҳининг 1939-йил 17-январдаги йиғилишида мақбара мажмуасини Расаттепеда қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу қарордан сўнг 1941-йил 1-мартда бинонинг лойиҳасини тайёрлаш учун халқаро лойиҳа танлови ўтказилиши эълон қилинди ва мақбара қурилиши керак бўлган ҳудудларда қурилишга қадар бўлган текширув ишлари ўтказилди. 1942-йил 2-мартда танлов якунланди ва баҳолашлар натижасида Эмин Онат ва Орҳан Арданинг лойиҳаси баъзи ўзгаришлар билан амалга оширилишига қарор қилинди ва қурилиш 1944-йил 9-октабрда ўтказилган тамал тоши қўйиш маросими билан бошланди. Мақбара қурилиши тўрт қисмга бўлиб амалга оширилди ва баъзи муаммолар ва камчиликлар туфайли режалаштирилган вақтдан кечроқ, 1953-йил октабр ойида якунланди. ҳатто, қурилиш ишлари давом этаётган бир вақтда ҳам, лойиҳа режалари бир неча марта ўзгартирилди. 1953-йил 10-ноябрда Ататüркнинг жасади ушбу мажмуа ҳудудига кўчириб келинди ва мақбарага дафн этилди. Кейинчалик бошқа сиёсатчилар ҳам ушбу мажмуага дафн этилишди. Жумладан, 1966-йилда Cемал Гüрсел, 1973-йилда İсмет İнöнü ва бошқа шахслар. Аммо 1988-йил Кенан Эврен „Анıткабир Ататüрк учун, қабристон бўлиши мумкин эмас“, деб айтди ва Cемал Гüрсел ва 1960-1963-йилларда дафн этилган яна ўн бир кишининг жасадлари Анıткабирдан олиб ташланди[2].

Аниткабир мажмуасининг асосий қисми Şэреф Ҳолü деб аталади ва у ерда Ататüркнинг қабр тоши жойлашган бўлиб, Мустафа Кемалнинг жасади ушбу қабр тошнинг остида жойлашган. Мажмуага кириш "Асланлı Ёл" деб номланган икки томонига дарахтлар экилган йўлдан бошланади ва бу йўл маросимлар ўтказиладиган тўртбурчаклар майдонга олиб боради. "Асланлı Ёл"нинг тўрт томони маросим майдонининг чиқиш қисми ва бурчаклари, 10 та минора, 2 та ҳайкаллар мажмуаси ва Ататüрк ве Куртулуş Саваşı музейидан иборат. Анıт Блоку (мақбара блоки) деб номланган ушбу иншоотларнинг барчаси Тинчлик парки (Барış Паркı) деб номланган ўрмонли майдон билан ўралган. Мақбаранинг темир-бетонли қисмида мармар ва оҳактошли туфдан кенг фойдаланилган. Иккинчи миллий архитектура ҳаракати услубида қурилган бинода, бугунги Туркия ҳудудида мавжуд бўлган тарихий Хетт подшолиги, Қадимги Юнонистон, Салжуқийлар ва Усмонлилар давлатлари меъморий мактабидан фойдаланилган[3].

Аниткабирдаги барча хизмат ва ишларнинг олиб борилиши Турк Қуролли Кучлари Бош штабига тегишли бўлиб, мажмуада ўтказиладиган фаолиятлар қонун билан тартибга солинади. Ҳар йили Туркияда миллий байрамлар ва Ататурк вафоти муносабати билан 10-ноябр куни ҳукумат томонидан Аниткабирда расмий хотирлаш маросимлари ўтказилади. Аниткабир чет эл ҳукумати вакилларининг Туркияга расмий ташрифларида вақти-вақти билан ташриф буюриладиган ва расмий маросимлар ўтказиладиган жойдир[4].

Тарих

Мақбара жойлашувини аниқлаш

Анıткабир қурилишидан олдин Расаттепедан кўриниши

1938-йил 10-ноябрда Туркиянинг биринчи президенти Мустафа Кемал Ататüрк Долмабаҳçэ саройида вафот этганидан сўнг, матбуотда унинг дафн этиладиган жойи ҳақида кўплаб мунозаралар бошланиб кетди. Ҳукумат томонидан 13-ноябр куни амалга оширилган матбуот йиғилишида, Ататüрк учун мақбара қурилганига қадар унинг жасади Туркия Этнография музейида қолиши ҳақида қарор қабул қилингани эълон қилинди. Унинг жанозаси 19-ноябр куни Анқара шаҳрига олиб борилди ва 21-ноябр куни бўлиб ўтган тантанали маросим билан музейга қўйилди[5].

Мақбаранинг жойлашишини аниқлаш учун тузилган комиссия хорижлик архитекторлар ҳайъатининг фикрини ўрганиб, ҳисобот тайёрлади[6][7]. 24-декабр куни Вазирлар Кенгаши мазкур ҳисоботни текшириш учун Республика Халқ партияси депутатлик гуруҳига юбориш тўғрисида қарор қабул қилди[7][8]. 1939-йил 3-январда бўлиб ўтган парламент гуруҳи йиғилишида тегишли ҳисоботни текшириш вазифаси юкланган 15 кишидан иборат Республика Халқ партиясидан комиссияси тузилди[9][10]. Кўплаб ҳудудларда текширишларни амалга оширган ҳай’ат, мақбаранинг қурилиш жойи сифатида Анқара шаҳрининг Çанкая туманида жойлашган Расаттепени белгилади[11]. Биринчи босқичда мақбара қуриладиган ернинг бир қисми хусусий шахсларга тегишли бўлганлиги сабабли, 1939-йил июн ойида ҳудудни давлат ҳисобига сотиб олиш бошланди[4].

Лойиҳа босқичи

Танлов натижасида ҳисобга олинган Аниткабир лойиҳасининг мақбара қисмининг биринчи варианти
Лойиҳанинг биринчи вариантидаги Şэреф Ҳолü (Шараф зали) кўриниши

Республика Халқ партияси депутатларидан ташкил топган ва Аниткабир қуриладиган ерларни ўзлаштириш вазифаси юкланган ҳай’ат 1939-йил 6-октабрда Аниткабир лойиҳасини амалга оширадиган меъморларни аниқлаш учун халқаро лойиҳа танлови ташкил этишга қарор қилди[4]. Ҳай’ат томонидан 1941-йил 18-февралда эълон қилинган билдиришнома билан 1941-йил 31-октабрда якунланадиган лойиҳа танловини ташкил этишга қарор қилинганлиги эълон қилинди[4]. Танлов 1941-йил 1-март куни бошланди. Шартномага кўра, камида уч кишидан иборат ҳакамлар ҳай’ати биринчи ўрин учун ҳукуматга учта лойиҳа таклиф қилади ва ҳукумат шу лойиҳалардан бирини танлайди[4]. Ушбу танлов режа бўйича 1941-йилнинг октабр ойида тамомланиши керак эди, аммо ҳакамлар ҳай’ати лойиҳани ким ютганлигини баҳолай олмагани учун 25-октабрда лойиҳа 1942-йил 2-мартга қадар узайтирилди[4]. Танлов давом этаётган вақтда Ивар Тенгбом, Кáролй Wеичингер ва Паул Бонатз ҳакамлар ҳай’атига қўшилган бўлса, Ариф Ҳикмет Ҳолтай, Муаммер Çавуşоğлу ва Муҳлис Сертел танлов якунланганидан сўнг, ҳакамлар ҳай’атига қўшилган[4].

Ушбу танловга Туркиядан 25 та, Германиядан 11 та, Италиядан 9 та, Австрия, Чехословакия, Франсия ва Швейсариядан 1 та жами 49 та лойиҳа юборилди[4]. Турли сабабларга кўра дисквалификация қилинган лойиҳалардан сўнг, 1942-йил 11-мартда ҳакамлар ҳай’атига баҳоланиши керак бўлган 47 та лойиҳа тақдим этилди. 21-март куни ўз ишини якунлаган ҳакамлар ҳай’ати баҳоларини ўз ичига олган ҳисоботни Вазирликка тақдим этди[4]. Ҳукумат таклиф этилган ҳисоботдан Жоҳаннес Крüгер, Арналдо Фосчини ва Эмин Онат билан Орҳан Арданинг лойиҳаларини танлаб олди[4]. Ҳар учала лойиҳа ҳам тўғридан-тўғри амалга ошириш учун мос эмаслиги, уларни қайта кўриб чиқиш ва айрим ўзгартиришлар киритиш зарурлиги таъкидланди[4]. Шунингдек, Ҳамит Кемали Сöйлемезоğлу, Кемал Аҳмет Арû билан Реcаи Акçай, Меҳмет Али Ҳандан билан Феридун Акозан, Гиованни Музио, Роланд Роҳн ва Гиусеппе Ваccаро билан Гино Франзининг лойиҳаларига ҳам фахрий ёрлиқлар бериш кераклиги айтиб ўтилди[4]. Тайёрланган ҳисоботнинг қисқача мазмуни 23-март куни Вазирлик томонидан жамоатчиликка билдирилди[4].

Президент İсмет İнöнü раислигида 7-май куни йиғилган Вазирлар Кенгашида Онат ва Арданинг лойиҳаси танлов ғолиби сифатида эълон қилинди. Танлов ҳакамлар ҳай’ати томонидан тавсия этилган қолган иккита лойиҳа иккинчи ўринга лойиқ деб топилган бўлса, яна бешта лойиҳа фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Аммо ҳукумат ҳеч бир лойиҳа амалга оширилмаслигини айтиб ўтди. Ҳукуматнинг 9-июн кунги баёноти билан бу қарор ўзгартирилди ва Онат ва Арданинг лойиҳаси баъзи ўзгаришлардан сўнг амалга оширилиши маълум қилинди. Аммо кўплаб танқидлар ҳам бўлиб ўтди. 1943-йил 5-апрелда Бош вазирлик Онат ва Ардага ҳакамлар ҳай’атининг танқидига биноан олти ой ичида янги лойиҳа тайёрлашлари кераклигини маълум қилди. Бош вазирлик Аниткабир комиссияси 1943-йил 18-ноябрдаги қарори билан иккинчи лойиҳа амалга оширилишига қарор қилинди. Қурилиш ишларини олиб бориш вазифаси 20-ноябр куни Жамоат ишлари вазирлигига берилди[4]. Ушбу қарордан кейин Онат ва Арда томонидан киритилган ўзгаришлар билан яратилган учинчи лойиҳа, 1944-йил 4-июлда меъморлар ва вазирлик ўртасида имзоланган шартнома билан амалга ошириш босқичини бошлади[4].

Қурилиш босқичи

Биринчи ва иккинчи босқич

Тамал қўйиш маросимида тупроқни илк қазиган Şüкрü Сараcоğлу (1944-йил 9-октабр)

Анıткабир қурилгунга қадар Расаттепе дарахти бўлмаган тақир ер эди. Қурилиш пойдевори қўйилмасидан олдин, 1944-йил август ойида ҳудудни ўрмонлаштириш учун 80,000 лиралик сув таъминоти яхшилаш ишлари олиб борилди. Аниткабир ва унинг атрофини ландшафт режалаштириш ишлари 1946-йилда Садри Аран раҳбарлигида бошланган[4][12]. Аран томонидан тайёрланган режа асосида олиб борилган кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида дарахт ўстириш, тупроқни текислаш, кўчат ўтқазиш ишлари олиб борилиб, 1953-йилда мақбара очилганидан кейин ҳам дарахт экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари мунтазам давом эттирилди[4].

Хайри Каяделенга тегишли Нурҳайр компанияси 1944-йил 4-сентабрда Жамоат ишлари вазирлиги томонидан амалга ошириладиган қурилишнинг биринчи қисми учун тендерда ғолиб чиқди ва қурилиш майдончасидаги тупроқ текислаш ишларини ва кўкаламзор девор қурилишини ўз ичига олади. 1944-йил 9-октабрда ўтказилган Аниткабирнинг пойдевор қўйиш маросимида бош вазир, вазирлар, фуқаролар ва ҳарбий бюрократлар иштирок этди[13]. 12-октабр куни ҳукумат Аниткабир қурилиши учун маблағ ажратиш қонун лойиҳасини тайёрлади. Вазирлик томонидан 1-ноябр куни парламентга тақдим этилган қонун лойиҳасига кўра, Жамоат ишлари вазирлигига 1945-1949-йиллар оралиғида ҳар йили 2.500.000 лирагача маблағ ажратилди[14]. Парламентнинг Бюджет қўмитасида 18-ноябр куни муҳокама қилинган ва қабул қилинган қонун лойиҳаси 22-ноябр куни парламент Бош ассамблеясида қабул қилинган ва Т.C. Ресмî Газетеда эълон қилинганидан кейин кучга кирди[15].

1944-йилдаги Анıткабирнинг макети. Мақбарага жойлаштирилиши режалаштирилган, бироқ, ўзгаришлардан кейин олиб ташланган бино қисми ҳам мабжуд[12]

Дастлаб қурилишнинг назорати ва муҳандислик хизматлари Жамоат ишлари вазирлигига қарашли Қурилиш ишлари бошқармаси томонидан амалга оширилган бўлса-да, 1945-йил май ойи охирида Орҳан Ардага қурилишни назорат қилиш ва давомли қурилиш ишларини бошқариш вазифаси юклатилди. Дастлаб қурилиш бошлиғи сифатида Экрем Демиртаş келтирилди. У ишдан олингач, Экремнинг вазифаси Сабиҳа Гüрайманга топширилди[16]. 1945-йилда қурилишнинг биринчи қисми якунланар экан, Турк тарихи уюшмаси томонидан амалга оширилган қазишмаларда кўп тарихни бошидан кечирган Расеттепе ҳудудидан Фриглар даврига оид археологик топилмаларга дуч келинди[17].

Рар Турк номли ширкат мақбара ва тантаналар майдони атрофидаги биноларни ўз ичига олган қурилишнинг иккинчи босқичи учун 1945-йил 18-августда ўтказилган тендерда ғолиб чиқди. 1945-йил 20-сентабрда вазирлик ва ширкат ўртасида шартнома имзоланди[18]. Қурилиш ерида тупроқ ишлари, пойдевор қисмини бошлаш, темир-бетон ишлари амалга оширилиб, иккинчи босқич кечроқ, 1947-йилда бошланди[18]. Аниткабир қурилишида фойдаланиладиган тош ва мармарлар мамлакатнинг турли ҳудудларидан келтирилди. Қурилиш учун мамлакатда етарли даражада тош ишлаб чиқариш мавжуд эмаслиги сабабли, бутун Туркия бўйлаб янги карерлар қидирилди ва аниқланган карерларни очиш билан бир қаторда тошларни қазиб олиш учун ҳам илмий тадқиқотлар амалга оширилди[19].

Жамоат ишлари вазирлигининг 18-декабрдаги қарорига кўра, Ҳамди Пейнирcиоğлу 1945-йил 23-январда Аниткабир мажмуосининг зилзила ва тупроқ механикаси тадқиқотлари учун Қурилиш ишлари бошқармаси томонидан очилган тендерда ғолиб чиқди. Ушбу тадқиқотларнинг ҳисоботи 1945-йил 20-май куни, тупроқ ва ер ости сувларининг кимёвий хоссаларини ўз ичига олган таҳлил ҳисоботи эса 1945-йил 1-декабр куни эълон қилинди[20]. Ҳисоботда бинонинг пойдевор тизимини ўзгартириш кераклиги ҳақидаги ёзилган эди ва ушбу фикрдан келиб чиқиб, Жамоат ишлари вазирлиги ушбу бино пойдеворини ўзгартиришни талаб қилди[21]. Ҳисоботдан кейин лойиҳада амалга ошириладиган ўзгаришлар, Онат билан Арда ва вазирлик ўртасида қонуний белгилаб қўйилди[22]. Пойдеворни ўзгартириш қарори қабул қилингани учун меъморлар томонидан янги бир лойиҳа яратилди[23]. Бу ўзгаришдан сўнг, Рар Турк ширкати меъморлар керак бўлгандан кўпроқ материал сотиб олганликлари ва кейинчалик дуч келинган бюрократик муаммолар туфайли зарар кўрганликларини айтиб, ўз хизмат нархларини оширдилар. Шу сабабли, қурилиш 1948-йилнинг майигача тўхтаб қолди[4].

1950-йил 14-майда Туркиядаги сайловлардан кейин ҳокимиятга келган Демократик партия ҳукумати қурилишни тезроқ якунлаш ва баъзи ўзгартиришлар киритиш билан бир оз тежамкорлик қилиш мақсадида махсус комиссия тузди[24]. Лойиҳага киритилиши мўлжалланган ўзгаришларни ўз ичига олган комиссия ҳисоботи 1950-йил 29-ноябрдаги Вазирлар Кенгаши йиғилишида қабул қилинди[25].

Учинчи ва тўртинчи босқич

Анıткабир мажмуасининг қурилиш жараёнидан лавҳа (1951)

Ҳали иккинчи босқич давом этаётган вақтда учинчи босқични амалга оширадиган ширкатни аниқлаш учун тендер эълон қилинди. Тендер 1950-йил 11-сентабрда якунланди ва учинчи босқични тендерда ғолиб бўлган Амаç Тиcарет ширкати амалга оширадиган бўлди. Иншоотнинг бу босқичида Аниткабирга олиб борадиган йўллар, Асланлı Ёли, маросим майдонининг тош ётқизиш ишлари, мақбара биносининг юқори қаватининг тош қопламаси, зинапояларни қурилиши ва мақбара тоши ўрнатилиши амалга оширилиши керак эди[26]. 1951-йил 6-июнда амалга оширилган қурилишнинг тўртинчи ва якуний босқичи бўйича тендерда Музаффер Будак ширкати ғолиб чиқди. Қурилишнинг тўртинчи босқичи Şэреф Ҳолü (Шараф зали) ва унинг атрофини қуриш ва мармар ишларини олиб боришдан иборат эди. Ушбу босқичда ишлатилган маҳсулотлар Кайсери, Ҳасандере, Ҳатай, Афёнкараҳисар, Çанаккале, Адана, Ҳаймана, Полатлı ве Гавур Даğларıдан келтирилган[27][28].

Аниткабирдаги музей бўлимига киритиладиган ҳайкаллар, релеф, ёзувлар ва буюмларни аниқлаш учун тузилган комиссия, 1951-йил 31-августдаги йиғилишида Ататуркнинг ҳаёти ва Куртулуş Саваşı ва Ататурк инқилоблари билан боғлиқ ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда музейга киритиладиган нарсаларни танлаш кераклиги ҳақида қарор қилинди. Ёзувлар ва ҳайкалларни, шунингдек, релефни аниқлаштириш учуб иккита бошқа кичик комиссия тузулди[29]. 1951-йил 1-сентабрдаги йиғилишда Аниткабирдаги миноралар, ёзувлар, ҳайкаллар ва бўртмаларнинг қандай хусусиятга эга бўлиши кераклиги белгилаб олинди[30]. 1952-йил 7-январда бўлиб ўтган йи’гилишда, ёзувлардан мас’ул бўлган комиссия мажмуадаги матнларга фақат Ататуркнинг сўзларини киритишга қарор қилинганлигини эълон қилди[31].

1952-йил 19-январда фақат турк ҳайкалтарошлари қатнашган 19 та ҳайкал ва релефлар ясаш бўйича ўтказилган танлов ўз ниҳоясига етди. 1952-йил 26-январда эълон қилинган натижаларга кўра, мажмуага киришдаги эркак ва аёл ҳайкаллар гуруҳи ва икки томони дарахт билан қопланган йўлдаги шер ҳайкалларини Ҳüсейин Анка Öзкан, мақбарага кириш йўлидаги зинапоя атрофидаги Сакаря жангига оид қабартма нақшни İлҳан Коман, чап томонда жойлашган Баşкомутанлıк жангига оид қабартма нақшни ва İстиклâл, Меҳметçик ва Ҳüрриет минораларидаги қабартмаларни Зüҳтü Мüридоğлу, нотиқлик минбари ва байроқнинг устуни остидаги қабартмаларни Кенан Ёнтунç, İнкıлап, Барış, Мüдафаа-ı Ҳукук ва Мисак-ı Миллî минораларидаги қабартмаларни Нусрет Суман амалга оширишига қарор берилди. Cумҳуриет ва Зафер миноралари учун „мавзуни мувафаққиятли ифодалаб берадиган“ асар мавжуд эмаслиги учун минораларга қабартма қилинишидан воз кечилди[32].

1953-йил 26-октабрда Анıткабир мажмуаси қурилиш ишлари тамомланганлиги оммага эълон қилинди[4][33]. Қурилиш охирида лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 20 миллион лирага етди ва лойиҳа учун ажратилган 24 миллион лиралик бюджетдан тахминан 4 миллион лира иқтисод қилиб қолинди[34]. 1953-йил 10-ноябр куни эрталаб Этнография музейидан олинган Ататурк жасади солинган тобут тантанали равишда мажмуанинг мақбара биносига дафн этилди[4][12]. Иншоот тамомланган вақтда унинг умумий майдони 670,000 м2 бўлган бўлса, 1964-йил ва 1982-йилларда амалга оширилган кенгайтиришлардан сўнг, Аниткабир мажмуаси ҳудуди бугунги кунги ҳолатга келди[4].

Кейинги йиллардаги ўзгаришлар

2002-йил 26-августдаги янгиланишлардан кейин Ататüрк ве Куртулуş Саваşı музейидан бир расм

1960-йил 3-июн куни Миллий бирлик қўмитаси томонидан чиқарилган билдиришнома билан 1960-йил 28-апрелдан 27-майгача бўлган „озодлик намойишлари“ („öзгüрлüк уğруна яптıкларı гöстерилер“) чоғида ҳалок бўлган 5 нафар „Озодлик шаҳиди“ („Ҳüрриет Şэҳиди“) 1960-йил 10-июн куни Аниткабирга дафн қилинди[4]. 1963-йил 20-майдаги ҳарбий тўнтариш чоғида юз берган тўқнашувларда ҳалок бўлган ҳукуматга боғлиқ 6 киши Миллий хавфсизлик кенгашининг 1963-йил 23-майдаги йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 1963-йил май ойида Аниткабирга дафн этилди[4]. Туркиянинг тўртинчи президенти Cемал Гüрсел 1966-йил 14-сентабрда вафот этганидан сўнг, 1966-йил 15-сентабрдаги Вазирлар Кенгаши қарорига мувофиқ 18-сентабр куни Cемал Гüрселнинг жасади Аниткабирдаги „Ҳüрриет Şэҳитлиğи“ ҳудудига дафн этилди[4]. 1973-йил 25-декабр куни Туркиянинг иккинчи президенти İсмет İнöнü вафот этди ва 28-сентабрда ташкиллаштирилган давлат маросимида Аниткабир мажмуасига дафн этилди[4].

1980-йил 12-сентабрдаги давлат тўнтаришидан сўнг ҳукумат тепасига келган Кенан Эврен ташаббуси билан қонун ишлаб чиқилди. 1981-йил 10-ноябрда кучга кирган қонун билан Аниткабирда Отатуркдан ташқари фақат Инöнüнинг қабри қолиши кераклиги белгилаб қўйилди[4][35]. Қонун тайёрланаётган вақтда Инöнüнинг жасади Давлат қабристонига кўчирилиши режалаштирилган бўлса-да, İнöнü оиласи жасаднинг Аниткабирда қолиши кераклиги ҳақидаги фикрини билдирганидан сўнг, қонун шу фикрга таяниб қабул қилинган[36]. Аниткабирда 1960-йил 27-майдан 1963-йил 21-майга қадар дафн этилган 11 кишининг қабри 1988-йил 24-август куни очилиб, жасадлар Cебеcи Аскерî Şэҳитлиğи қабристонига, Cемал Гüрселнинг қабри 1988-йил 27-август куни очилиб, 30-август куни Девлет Мезарлığıга дафн қилинди[4].

1977-йилда Şэреф Ҳолü ромларига ойна ўрнатилди[28]. Ататурк таваллудининг 100 йиллигига тўғри келган ва 1981-йилда Туркиянинг 67 вилояти билан бир қаторда Кипрдан олиб келинган тупроқлар Ататуркнинг қабр тоши атрофидаги мис вазаларга қўйилди. Вилоятлар сони ортган сайин тупроқ билан тўлдирилган мис вазалар сони ҳам ортиб, Озарбайжондан келган тупроқ билан бу рақам вақт ўтиши билан 83 тага етди[12]. Шу йили, Şэреф Ҳолüнинг ички қисмига, эшикнинг ўнг томонидаги деворга Мустафа Кемалнинг турк қўшинига сўнгги хабари, чап томонидаги деворга эса İнöнüнинг Ататурк вафот этганидан сўнг, 1938-йил 21-ноябр куни турк миллатига билдирган таъзия хабари матни ёзилди[12].

Мунозаралардан кейин, мақбара остидаги ҳудуд музей сифатида ташкил этилиши белгиланди ва 2002-йил 26-август куни Ататüрк ве Куртулуş Саваşı номи билан музей ташкил этилди[37].

Меъморий услуби

Мажмуонинг жойлашуви ва режаси

Ататüрк ве Куртулуş Саваşı музейи

Манбалар

  1. ↑ Тҳе лист (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-31 санасида архивланган)
  2. ↑ Боран 2011а, с. 151.
  3. ↑ Боран 2011а, с. 154.
  4. ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 4,11 4,12 4,13 4,14 4,15 4,16 4,17 4,18 4,19 4,20 4,21 4,22 4,23 4,24 4,25 4,26 Боран 2011б.
  5. ↑ Боран 2011а, сс. 149–150.
  6. ↑ Анıт-Кабир ерини теспит ҳазıрлığı (8 аралıк 1938), с. 1.
  7. ↑ 7,0 7,1 Wилсон, Чристопҳер С. (2009). „Репресентинг Натионал Идентитй анд Меморй ин тҳе Маусолеум оф Мустафа Кемал Ататüрк“. Жоурнал оф тҳе Соcиэтй оф Арчитеcтурал Ҳисторианс. Беркелей, Калифорния: Университй оф Cалифорниа Пресс. 224–253-бет. ЖСТОР 10.1525/жсаҳ.2009.68.2.224. {{cите магазине}}: Ункноwн параметер |cилт= игноред (|волуме= суггестед) (ёрдам); Ункноwн параметер |монтҳ= игноред (ёрдам); Ункноwн параметер |сайı= игноред (|иссуэ= суггестед) (ёрдам)
  8. ↑ Боран 2011а, сс. 158–161.
  9. ↑ Ататüрк Анıт-Кабри. Анадолу Ажансı (25 аралıк 1938), с. 2.
  10. ↑ Ататüрк кабрı. Анадолу Ажансı (25 аралıк 1938), с. 2.
  11. ↑ Боран 2011а, с. 157.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 Wилсон 2015.
  13. ↑ Боран 2011б, сс. 128.
  14. ↑ Боран 2011б, сс. 129.
  15. ↑ Боран 2011б, сс. 129, 131.
  16. ↑ Боран 2011б, сс. 149–150.
  17. ↑ Боран 2011а.
  18. ↑ 18,0 18,1 Боран 2011б, сс. 150–151.
  19. ↑ Боран 2011б, сс. 152–153.
  20. ↑ Боран 2011б, сс. 136–138.
  21. ↑ Боран 2011б, сс. 138–139.
  22. ↑ Боран 2011б, сс. 140–141.
  23. ↑ Боран 2011б, сс. 141–146.
  24. ↑ Боран 2011б, сс. 165–166.
  25. ↑ Боран 2011б, сс. 166–167.
  26. ↑ Боран 2011б, с. 190.
  27. ↑ Боран 2011б, с. 194.
  28. ↑ 28,0 28,1 Генелкурмай 1994.
  29. ↑ Боран 2011б, с. 171.
  30. ↑ Боран 2011б, сс. 171–172.
  31. ↑ Боран 2011б, с. 172.
  32. ↑ Боран 2011б, сс. 172–176.
  33. ↑ Çакмакоğлу Куру 2017.
  34. ↑ Боран 2011б, с. 168.
  35. ↑ „Девлет Мезарлığı Ҳаккıнда Канун“ (10 касıм 1981), с. 3. 17 март 2020да асл нусхадан архивланган.
  36. ↑ Эврен, Кенан. İнöнü'нüн дуруму, с. 9.
  37. ↑ „Анıткабир'э ени мüзе“. Тüркие. 2020-йил 4-майда асл нусхадан архивланган.

Адабиётлар