Anʼana
Анъана — ўтмишдан келажак-ка мерос қоладиган, авлоддан авлодга ўтадиган, жамият ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган моддий ва маънавий қадрият. Миллий, маданий, маиший, ижтимоий-сиёсий, диний ва бошқа А.лар бор. А.лар халқларнинг тарихий ривожланиши жараёнида шаклланади. Одамларнинг турмуш тарзи, моддий шароитлари турли А.ларнинг шакллани-шига таъсир қилади. Муайян ижтимоий тартиб-қоидалар, ахлоқ меъёрлари, урф-одат, маросим ва бошқа А. сифатида намоён бўлади. А.ларни: а) ижтимоий-тарихий ҳодиса; б) жамият ҳаётидаги жараёнларнинг таркибий қисми; в) кишилар ҳаёти ва фаолиятини белгилаш мезони; г) жамият ва одамларни бошқаришнинг маънавий омилларидан бири сифатида тавсифлаш мумкин. А.лар ёшларни тар-биялаш, уларни кекса авлод тажрибаларига ўргатиш воситаси ҳамдир. Ҳар бир даврнинг ўз А.лари бўлиб, вақт ўтиши билан ўзгариб, мазмунан бойиб боради, баъзилари йўқолади, янгилари вужудга келади. Шунингдек, бир замоннинг А.лари иккинчи замонга мос келмаслиги мумкин. Давр талабига жавоб бермайди-ган А.лар унутилади. Ҳар бир халқнинг А.ларида ўша халқнинг турмуш тарзи, маданий камолот даражаси, миллий онг ва қиёфаси ҳам акс этади. Бир ҳудуд аҳолиси ёки халқига хос А.ларга ҳар хил мафкуравий, партиявий нуқтаи на-зардан ёндошиш, бошқа ҳудуд ёки халқ нуқтаи назаридан баҳолаш нотўғри. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан 570сўнг собиқ шўролар тузумида жорий этилган А.вий байрам ва тантанали кунларнинг кўплари ўз аҳамиятини йўқотди. Ўзбек халқининг қадимдан таркиб топ-ган, ҳозир ҳам кенг амал қилинадиган А.лари бор. Булар жумласига кексаларга ҳурмат, қариндош-уруғ, маҳалла-кўй билан оқибатли, яқин алоқада бўлиш, эл-юртга садоқат, ҳашар, меҳмондўстлик, нонни эъзозлаш ва бошқа киради. Ўзбекистонда Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни, Рўза ҳайити, Қурбон ҳайити ва бошқа халқ байрамлари яхши А.лар сифатида ҳаётга сингиб кетди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |