An-Navier masjidi
Ан-Навиэр масжиди (индонезча: Масжид Ан-Навиэр) Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги энг қадимий масжидлардан бири. У Жакартанинг Тамбора туманидаги Пекожан шаҳрида жойлашган. Масжид Жакартадаги араб сивилизациясининг рамзи ҳисобланади[1]. Масжид катта ва қадимий меъморчилик анъаналарига хос тарзда, Ғарбий Жакартадаги аҳоли зич жойлашган аҳоли пунктида ажойиб тарзда бунёд этилган. Бу аҳоли пункти бир вақтлар аҳолисининг асосий қисмини араблар, Яман ва Ҳиндистондан келган муҳожирлардан ташкил топган ҳудуд бўлган. Араблар сони энди жуда оз бўлса ҳам, Пекожанда ҳозиргача уларнинг айрим авлодларни топиш мумкин.
| Масжид | |
Ан-Навиэр масжиди
Масжид Ан-Навиэр | |
| Ан-Навиэр масжидининг кириш қисми | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Жакарта |
| Координаталар | 6°08′29″С 106°48′16″Э / 6.141518°С 106.804522°Э |
| Асосий сана: 1760
| |
| Бино майдони | 1,500 сқуаре метерс |
| Ҳажми | 1000 киши |
Тарихи
Бу масжид аввал 1760-йилда Ҳадрамаутдан (Яман) келган Сайид Абдуллоҳ бин Ҳусайм Алайдриус томонидан қурилган[1]. Таъкидланишича, масжидни қурувчи инсон Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг авлодидан бўлган[2]. Масжидда бир қанча таъмирлаш ва реконструксия ишлари олиб борилган.1800-йиллардаги таъмирлаш ишлари масжид кўринишга жуда катта ўзгариш киритган. 1850-йилда масжидни кенгайтириш Бантенлик қўмондон Даҳлан томонидан амалга оширилди. 1897-йилда эса масжидни кенгайтириш учун ер ажратилган[3].
Масжиднинг намоз биноси Л шаклида қурилган. Масжид 2000 квадрат метрга яқин ер майдони ва 1500 квадрат метр қурилиш майдонига эга бўлиб, 1000 нафар зиёратчини ўзида сиғдира олади. Масжиднинг шимолий, жанубий ва шарқий томондан учта кириш жойи мавжуд. Масжидда 33 та устун ўрнатилган. Залдада 1871-йилда Понтианак султони томонидан ҳадя қилинган минбар жойлаштирилган. Масжид минораси маёққа ўхшаб кетади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Масжид Ан Наwиэр, Симбол Перадабан Араб ди Кампунг Пекожан“. Компас. Қаралди: 2017-йил 11-август.
- ↑ „Масжид Жами' Ан Наwиэр, Берусиа Лебиҳ Дуа Абад дан Дибангун Кетурунан Наби Муҳаммад“. Трибуннеwс. Қаралди: 2017-йил 11-август.
- ↑ „Масжид Жами АнНаwиэр Пекожан Жакарта“. 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 11-август.