Ан Оутлине оф Америcан Геограпҳй
„Ан Оутлине оф Америcан Геограпҳй“, тўлиқ номи „Ан Оутлине оф Америcан Геограпҳй: Регионал Ландсcапес оф тҳе Унитед Статес“ (таржимаси „Америка жуғрофияси қиёфаси: Қўшма Штатларнинг ҳудудий ландшафтлари“) – АҚСҲ жуғрофияси ҳақидаги китоб. 1950-йиллардан бошлаб чиқарила бошланган. Бир неча марта қайта нашр қилинган, турли нашрларга турли шахслар, жумладан, Р. Тамсма, Эарл Н. Миттлеман, Степҳен С. Бирдсалл ҳамда Жоҳн Флорин муаллифлик қилган. Китобда АҚСҲ жуғрофияси, хусусан, мамлакат жуғрофияси одамлар томонидан йиллар давомида қандай ўзгартирилгани ҳақида ҳикоя қилинади. Асардан хориж мамлакатларида АҚСҲ жуғрофияси ҳақидаги дарсларда қўшимча материал ўлароқ фойдаланиш тавсия қилинган[1].
| Муаллиф(лар) | бир неча |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | география |
| Нашр этилган санаси | тах. 1955 |
| Нашриёт | АҚСҲ Маълумот агентлиги |
Китобнинг айрим нашрларида чоп этилган йили кўрсатилмаган. Давид Wригҳтнинг таҳлилига кўра, китоб илк бор 1955-йилдан олдин хусусий нашриёт томонидан чоп этилган[2]. Кейинчалик эса АҚСҲ Маълумот агентлиги (инглизча: Унитед Статес Информатион Агенcй) томонидан чоп этилган. Айрим нашрлар Степҳен С. Бирдсалл ва Жоҳн Флориннинг „Регионал Ландсcапес оф тҳе Унитед Статес анд Cанада“ китобининг қисқартирилган нусхасидир.
Wригҳт китобга ёзган тақризида давлат идораси томонидан ҳозирланган бўлса-да, айрим муаммолар холис баён қилинганини олқишлаган. Аммо йирик муаммолар ҳақида ҳеч нима дейилмагани кескин танқид қилган: „Ифлосланиш ҳақида деярли ҳеч нарса йўқ. [Мамлакатда гўё] шаҳар муаммолари мавжуд эмас! Ишсизлик – кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодиса. Ирқий муаммолар эса ўтмишда қолган“[2]. Шунингдек, Wригҳт йиллар давомида китобда афроамерикаликлар қисмати ҳақида ўта оз маълумот берилганини, бор маълумот ҳам қуллик муаммосини озайтириб кўрсатиш мақсадида ўзгартирилганини таъкидлаган. Ниҳоят, китобда пропаганда элементлари ҳам борлигини, аммо давлат томонидан ҳозирланган қўлланмага бўлгани учун бу тушунарли ҳолат эканлигини хулоса қилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ундерwоод, Wиллиам Ж. (2002). „Эхплоринг Америcан Cултуре : Эдуcатионал Ресоурcес анд Оне Cлассроом Аппроач“ (инглизча). 福岡女学院大学人文学部. 17–34-бет. Қаралди: 31-декабр 2024-йил.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ 2,0 2,1 Wригҳт, Давид (январ 1986-йил). „Wҳосе Оутлине оф Америcан Геограпҳй? Ан Эхерcисе ин Техтбоок Ресеарч“. Тҳе Соcиал Студиэс (инглизча). 77-жилд, № 1. 44–46-бет. дои:10.1080/00220973.1944.11019779.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |