Ana Rosa Chacón
Ана Роса Чаcóн (талаффузи: Ана Роза Чакон; 1889-1985) Коста-Рикалик ўқитувчи, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассис, феминист бўлган. 1953-йилда, Коста-Рикада аёлларга ҳуқуқ берилганидан сўнг ўтказилган биринчи сайловда Чаcóн давлат лавозимига сайланган биринчи учта аёлдан бирига айланган.
| Ана Роса Чаcóн | |
|---|---|
| Таваллуди |
Ана Роса Чаcóн Гонзáлез 1889-йил |
| Вафоти |
28-март, 1985-йил Сан Жосé, Cоста Риcа |
| Касби | феминист, сиёсатчи, ўқитувчи |
| Фаолият йиллари | 1908 - 1958 |
Таржимаи ҳоли
Ана Роса Чаcóн Гонзáлез[1]. 1889-йилда Коста-Риканинг Сан-Хосе шаҳрида туғилган. У Cолегио Супериор де Сеñоритас коллежида таҳсил олиб, 1907-йилга келиб таълим ва жисмоний тарбия бўйича илмий даражага эга бўлган. У ритмик ҳаракатлар, жумладан, рақс ва тана ривожланиши орқали болаларнинг соғлиғини оширишга қаратилган дастурларни ўрганган ва амалга оширган[2]. 1913-йилда у Ангела Аcуñа Браун, Мариан Ле Cаппеллаин ва Сара Cасал билан биргаликда „Ла Гота де Лече“ (бир томчи сут) дастурини яратишга ҳисса қўшган, унинг мақсади кам таъминланган болаларни сут билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг оналарини тўғри овқатланишга ўргатиш ва эмизишни рағбатлантириш эди[3].
1919-йилда Чаcóн президент Федерико Тиноcо Гранадос маъмуриятига Матилде Cарранза, Лилиа Гонзáлез, Cармен Лйра, Викториа Мадригал, Виталиа Мадригал, Эстҳер Де Мезервилле, Мариа Ортиз, Теодора Ортиз, Эстер Силва ва Андреа Венегас билан бирга меҳнат қонунчилигини бузгани учун Акуня бошчилигидаги ўқитувчиларнинг иш ташлашида қатнашган[4]. Бунда қ’қитувчиларнинг асосий муаммоси уларнинг маошлари пастлиги эди. Намойиш чоғида ўқитувчилар томонидан расмий ҳукумат газетаси бўлмиш „Ла Информаcион“ нинг идораси ёқиб юборилган. Худди шу ўқитувчиларнинг кўпчилиги 1923-йилда мексикалик феминист Элена Аризменди Межианинг чақириғи билан бирлашганлар. У Ню-Ёркда яшаб, „Феминисмо Интернаcионал“ (Халқаро феминизм) журналини нашр этар эди ва ўша йилнинг 12-октябрида бутун дунёдаги аёлларни Иберия ва Лотин Америкаси аёллари халқаро лигасининг шо�М10�ба корхоналарини яратишга таклиф қилган. Натижада, Чаcóн ва бошқалар Коста-Рикадаги биринчи феминистик ташкилот Лига Феминиста Cостарриcенсе (ЛФC) га асос солган ва Чаcóн у ерда котиб бўлган.
1931-йилда ташкилот Қонунчилик палатаси олдига қайтиб, аёлларга овоз бериш ҳуқуқини беришни талаб қилди[5] ва яна 1934-йилда гуруҳ Конгресс билан учрашув уюштирди. Улар ҳуқуқий, социологик, таълим, адабий ва соғлиқни сақлаш жиҳатларини ўз ичига олган турли касбий баҳолашларга эътибор қаратадиган комиссияни чақирдилар. Мақсад қонун чиқарувчи органга аёллар ҳаётига қандай таъсир қилганини кўриш учун кенг қамровли маълумотни тақдим этиш эди. Чаcóн таълим қўмитасининг бир қисми эди ва қонун чиқарувчилар аёлларнинг ташвишлари қонуний эканлигига рози бўлган бўлишса-да, улар бу учун ҳеч қандай чора кўрмадилар[6]. Чаcóн ва бошқа феминистлар кейинги ҳар бир Конгрессда — 1939, 1941, 1944, 1947-йилларда — Коста-Рикадаги фуқаролар урушидан сўнг, 1948-йилда ҳуқуқни қўлга киритиш ҳуқуқига эга бўлгунга қадар, ҳар бир кейинги Конгресс билан учрашиб, ўзларининг овоз бериш ҳуқуқини ҳимоя қилишни давом эттирдилар[7].
Чаcóн 1940-йилда Аcуñа, Виржиния Албертаззи, Гуиллермина Белло, Лидиа Фернандес ва Эстҳер Лина Салазар билан бирга Америка мактабини яратишда иштирок этган. Мақсад, муносиб талабалар учун стипендиялар олиш, ўқитувчилар алмашинувини яратиш, кутубхоналар қуриш ва уй ишчиларига таълим бериш эди. 1943-йилда Президент Рафаэл Cалдерóн Гуардиа овоз беришни манипуляция қилиш учун сайлов қонунларини ўзгартиришга уринганида, Чаcóн норозилик етакчиларидан бири бўлган ва нафақат ислоҳотлар, балки сайлов ҳуқуқи зарурлиги ҳақида гапирган. 1948-йилги инқилобда Чаcóн оммавий намойишларда қатнашган ва аёллар ҳиссаларининг фуқаролик қадриятини тан олишга чақирувчи журналистик ёзувлар ва радиоэшиттиришларда иштирок этган.
Чаcóн Коста-Рика қонун чиқарувчи органида ўринни қўлга киритган дастлабки уч делегатдан бири эди. 1953-йилда аёлларнинг овоз беришига рухсат берилган биринчи сайловда Чаcóн, Марíа Тереса Обрегóн ва Эстела Қуэсаданинг ҳар бири ўрин олган[8]. Улар 1954-йилнинг 8-майидан 1958-йилнинг 8-майигача хизмат қилдилар.
Чаcóн 1985-йил 21-мартда вафот этди.
Манбалар
- ↑ Португал. „Эфемéридес де марзо 2004“ (Спаниш). Cимаc Нотиcиас (2004). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-август.
- ↑ „Ана Роса Чаcóн“ (Спаниш). Инаму. Институто Наcионал де лас Мужерес. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.
- ↑ Родрíгуэз С. „Партиcипаcиóн Соcио-полíтиcа Феменина эн Cоста Риcа (1890 – 1952)“ (Спаниш). Универсидад де Cоста Риcа. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.
- ↑ Солано Ариас, Марта Э. (Жануарй–Жуне 2014). "А 90 аñос де ла фундаcиóн де ла Лига Феминиста Cостарриcенсе: лос деречос полíтиcос" (Спаниш). Ревиста Деречо Элеcторал (Сан Жосé, Cоста Риcа: Трибунал Супремо де Элеccионес Репúблиcа де Cоста Риcа) (17): 357–375. ИССН 1659-2069. ҳттп://www.це.го.cр/ревиста/арт/17/солано_ариас.пдф. Қаралди: 2 Аугуст 2015.Ана Роса Чаcóн]]
- ↑ Ҳеррера Моралес. „Элаборадо пор ла ҳисториадора Лаура Марíа Ривера Фигуэроа“ (Спаниш). Асамблеа Легислатива Cоста Риcа. Департаменто де Сервиcиос Парламентариос (2012). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-август.
- ↑ Риэра, Маcарена Бараҳона. Лас суфрагистас де Cоста Риcа, 1 (Спаниш), Сан Жосé, C.Р.: Эд. де ла Унив. де Cоста Риcа, 1994 — 115–118-бет. ИСБН 978-9977-67-257-1. Қаралди: 2015-йил 9-август.
- ↑ Бараҳона, Маcарена. „Ла баталла де лас суфрагистас тиcас“ (Спаниш). Сан Жосé, Cоста Риcа: Ла Наcион (2014-йил 27-июл). Қаралди: 2015-йил 9-август.
- ↑ Овиэдо, Эстебан. „Мужер гана 60 аñос деспуéс дел пример вото феменино“ (Спаниш). Сан Жосé, Cоста Риcа: Ла Наcион (2010-йил 8-феврал). Қаралди: 2015-йил 9-август.