Anabolik steroidlar
Анаболик стероидлар андроген гормонлар асосида синтез қилинган. Андроген моддаларнинг анаболик — оқсилламинг ҳосил бўлишига таъсир қилиши узоқ йиллардан бери маълум бўлган, уларнинг гормонал таъсири бўлгани учун амалиётда анаболизант сифатида деярли қўлланмаган. Кимёгарлар моддаларнинг анаболик ва андроген хусусиятларини ажратиб, асосан анаболик таъсир этувчи моддалар олишган ва тиббиётда кенг қўИланмоқда.[1]
Оқсилларга таъсири
Анаболик моддалар оқсиллар ҳосил бўлишини орттириб, парчаланишини камайтиради, аминокислоталаминг ўзлаштирилишини яхшилайди. Скелет мушакларининг вазни ва кучи ортади, ички аъзолар — жигар, юрак, буйрак вазни ҳам ортиб боради. Суякларда калсийни тутиб қолади, бу айниқса, остеопороз касаллигида қўл келади. Анаболик моддалар умуман регенерация жараёнларини оширади, чунки булар нафақат оқсиллар, ферментлар, соматотропин ҳосил бўлишини, тўқималарда оксидланиш, фосфорланиш жараёнларини орттиради. Плазмаоқсилларидан, албуминламинг миқдори ортади.
Қўлланилиши
Анаболизантлар миокардни қисқартирувчи оқсилларнинг ҳосил бўлишини ошириб, юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Анаболизантлар болалар амалиётида — гипотрофияларда, гипопластик анемияларда, юқумли касалликлардан кейин кахексия, астения, остеопороз, нур касаллигида, глюкокортикоидлар билан узоқ вақт даволанганда қўлланади. Моддалар ошқозон яраси, суронкали гастрит, панкреатит, гепатит, миокард дистрофиясини даволашда ҳам қўлланади. Анаболик моддаларнинг таъсири сезиларли бўлиши учун бемор яхши овқатлатииши, организмга етарли миқдорда азот, калий, фосфатлар тушиши лозим. Моддаларнинг таъсири биринчи 10 кунда сезиларли бўлади, кейинчалик камайиб боради.
Салбий таъсири
Анаболик моддалар давомли қўлланганда салбий таъсирлар пайдо бўлади. Болаламинг, айниқса, қизламинг ривожланиши, жигар фаолияти ўзгариши, суяклар ўсишдан тўхташи, организмда натрий ва суюқлик тутилиб қолиши, шишлар пайдо бўлиши мумкин. Қизларда, аёлларда гонадотропиннинг ажралиши камаяди, ҳайз сикли ўзгаради, овоз дағаллашиб, юзда ҳуснбузарлар пайдо бўлиши мумкин. Анаболизантлами нохуш асоратлари асосан улами андроген таъсири билан боғлиқ. Ножўя таъсирлараинг олдини олиш учун моддалами 10-15 кун қўллаб, кейин танафиус қилиш лозим бўлади. Анаболизантлами ҳомиладор, эмизикли аёлларга, қонда билирубиннинг миқдори ошганда, жигар касалликларида, простата бези ўсмаларида қўллаш ман этилади.[2]
Манбалар
- ↑ Азизова. Анаболик стероидлар, 2, Тошкент: Янги аср авлоди, 2006-йил — 323-бет. ИСБН 978-9943-08-025-6.
- ↑ Ҳамраев. Стероидлар. Тошкент: Илм зиё, 2017 — 256-257-бет. ИСБН 978-9943-16-182-5.