Анаэроблар, анаэроб организмлар — эркин кислород бўлмайдиган шароитда яшаш ва ривожланиш қобилиятига эга бўлган организмлар. Анаэроб терминини 1861-йилда ёг кислотали бактериал бижғишни ихтиро қилган Л. Пастер таклиф этган. Анаэроб асосан прокариот организмлар орасида кенг тарқалган. Эукариотлардан ачитқилар ҳамда ҳайвонлар организмида паразитлик қиладиган, яъни иккиламчи тарзда кислородсиз муҳитда яшашга мослашган, бир ҳужайралилар ҳақиқий Анаэроб ҳисобланади. Кўп ҳужайрали А. анаэробиоз ҳайвонларнинг ичаги ва тана бўшлиғи ҳамда тўқималарида паразитлик қиладиган ясси тўгарак чувалчанглар орасида учрайди. Анаэроб организмларда метаболизм кислороддан бошқа оксидловчилардан фойдаланишга асосланган. Органик моддалардан фойдаланадиган анаэроб организмлар (гликолиз натижасида ҳосил бўладиган энергиядан фойдаланадиган барча эу-кари-отлар) спиртлар ва ёғ кислоталар қайтарилиши орқали борадиган ҳар хил типдаги бижғишни амалга оширади. Бошқа А., мас, денитрификаторлар, темир бактериялари, олтингугурт бактериялар, метан ҳосил қилувчи бактериялар эса анорганик оксидловчилар (нитратлар, олтингугурт бирикмалари, карбонат ангидрид ва бошқалар)дан фойдаланади. Алмашинув маҳсулотларинингхилига қараб анаэ-роб бактериялар ёғ кислотали, сут кислотали, пропион кислотали гуруҳларга ажратилади. Фототроф бактериялар А.нинг бошқа махсус гуруҳини ташкил этади. Кислородга бўлган талабига кўра А.нинг облигат ва факултатив гуруҳлари фарқ қилинади. Облигат А.да метаболизм кис-лород иштирокисиз боради, факултатив А. (мас, денитрификаторлар) анаэробиоз ҳолатдан кислородли муҳитда яшашга утиши мумкин. Анаэроб муҳитда оксидланиш энергияси кам бўлганидан А. фаолияти туфайли жуда кўп қайтарилиш маҳсулотлари — спиртлар, ёғ кислоталари ва бошқа ҳосил бўлади. А. муҳитдаги кислород аэроб организмлар томонидан батамом ўзлаштириладиган шароитда (мас, сув тубидаги балчиқда, ифлосланган оқова сувларда) ривожланади. А.дан микробиология саноатида спиртлар ва органик кислоталар ишлаб чиқариш, оқова сувларни тозалашда кенг фойдаланилади. Айрим А. оғир инфексион касалликлар (қоқшол, газли гангрена ва бошқалар)ни кел-тириб чиқаради. Ҳақиқий А. билан бирга айрим умуртқасизлар орасида кислород танқислигига вақтинча мослашган турлари ҳам бор. Айрим облигат А. кислородга жуда сезгир бўлганидан кисло-родли муҳитда жуда тез ҳалок бўлади. Иссиқ сувли ҳавзалардан ва сувнинг чуқур қатламларидан топилган А. Ер юзида пайдо бўлган энг қадимги организмлар бўлиши мумкин.

Адабиётлар

Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил